14:15 06.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Мадрахимова Маъмура Эркабоевна – Хоразм вилоят Янгибозор Иктисодиёт касб-хунар коллежи талабаси
Бу йилги танлов ўтган йилларга нисбатан кенг қамровли тарзда олиб борилмоқда. Йилдан йилга танловда қатнашиш истаги бўлган ёшларнинг сони анча кўпчиликни ташкил қилмоқда. Мазкур тадбир жараёнида бевосита иштирок этиб, сўзга чиққан экспертлар ҳам партиянинг бу ташаббуси ЎзЛиДеПнинг ёшларга оид Дастурий мақсад-вазифаларини амалга оширишга, ёшлар орасида тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатига интилиш кучайиб боришига муносиб ҳисса қўшаётганлигини мамнуният билан таъкидлашмоқда. Лойиҳада энг аввало, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий билимларини ўрганишга алоҳида эътибор берилаётир. Шунингдек, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билим ҳамда дунёқарашлари қай даражада эканлиги алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, мазкур давра суҳбатларида ёшларнинг билим-салоҳиятларини ошириш борасидаги механизм янада такомиллашади. Янада очиқроқ айтадиган бўлсак, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаоллаштириш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва шу орқали ишсизлик муаммосининг олдини олишга эришишдир. Мазкур лойиҳа доирасида ўтказилаётган чора-тадбирлар давомида тадбиркорлик соҳасига иштиёқманд ёшларни топиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинмоқда. Аслида мен “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши танловлари совриндориман. “Ишбилармон талаба” кўрик-танловининг 2012 йил 19 июнь куни ўтказилган вилоят босқичида фахрли ўринлардан бирига эга бўлиб, Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдим ва мен бундан жуда хурсандман. Менда мазкур танлов катта таассурот қолдирди ва янгидан-янги инавацион лойиҳалар устида ишлашга иштиёқ уйғотди. Чунки, тадбирда иштирок этган, келгусида тадбиркорлик билан шуғулланаман деган ёш тадбиркорлар тадбиркорлик соҳалари бўйича янада чуқурроқ билимга эга бўлдилар, шу орқали олган барча билимларини мустаҳкамлашга эришдилар.
Обсудить новость на Форуме