20:31 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Маҳсулотни ташқи бозорга чиқариш давр тақозоси
Жорий йилнинг 8 апрель куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган навбатдаги амалий семинар “Кичик бизнес корхоналари, жумладан фермер хўжаликлари томонидан ўз маҳсулотларини ташқи бозорда сотишга оид ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш” мавзусига бағишланди.
Ушбу амалий тадбирда Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифалар, жумладан, дeмокрaтик бозор ислоҳотлaрини вa иқтисодиётни либeрaллaштиришни янaдa чуқурлaштириш масалалари қўмитанинг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати каби асосий фаолият йўналишларини амалга ошириш учун асос бўлаётгани, Концепцияда илгари сурилган қонунчилик ташаббусларини хаётга тадбиқ этиш давлат ва жамият ҳаётига оид муҳим қарорларни қабул қилишда парламентнинг иштироки ва таъсирини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Бугунги кунда фермер хўжаликлари нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, балки қишлоққа замонавий технологияларни олиб кириб, ўз маҳсулотини қайта ишлашни ривожлантирган ҳолда рақобатбардош товарлар билан ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаб бориши зарурлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Фермерларга яратиб берилган имкониятлар натижасида мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши сайин йилга ортиб бормоқда. Жумладан, ўтган 2010 йилда фермерлар томонидан 816,4 минг тонна мева, 2215,0 м.тн. сабзавот, 556,6 м.тн. узум, 595,8 м.тн. полиз, 336,3 м.тн. картошка, 37,8 м.тн. (тирик вазнда) гўшт, 205 м.тн. сут, 288,1 млн. дона тухум , 1715 тн. жун, 44078 дона қоракўл тери, 3400,0 м.тн.дан ортиқ пахта хом ашёси, 5813 м.тн. бошоқли дон етиштирилган бўлса, 173 м.тн. мева (ишлаб чиқаришга нисбатан 24 %), шундан, қуритилгани 24,1 м.тн., 293 м.тн. сабзавот (13%), 96,1 м.тн. узум (20%), шундан қуритилгани 29,8 м.тн., 65,9 м.тн. полиз (11%), 33 тн. сут маҳсулотлари экспорт қилинишига эришилган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда фермерлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қайта ишланган турларини экспорт қилиш сезиларли даражада ортган.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 августдаги “Қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарнинг Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори фермер хўжаликларининг маҳсулоти рақобатдошлигини ва экспорт салоҳиятини янги босқичга кўтариш борасида муҳим омил бўлди.
Ушбу кўргазма-савдолардан кейин республикамизда саноатчи фермерларнинг сони 800 нафардан ошиб кетди ва уларнинг аксарияти ташқи бозорда ўз ўрнини топиб, нуфузли хорижий кўргазмаларда Ўзбекистон салоҳиятини намойиш этиб келмоқда. Бу, ўз навбатида, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган қизиқишларини янада оширмоқда.
Амалий семинарда қўмита аъзоси Ф. Комиловнинг ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги мутасадди ходимларининг кичик бизнес ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини ташқи бозорда сотиш шунингдек, шунга оид ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш юзасидан маърузалари тингланди.
Уларда тақдим этилган ахборот ва маълумотлар атрофида қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамда Фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан:
- фермер хўжаликлари ва кичик бизнес корхоналари томонидан етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотишга кўмаклашувчи инфратузилмалар фаолиятини ривожлантириш;
- чекка худудларда фаолият кўрсатаётган фермер ва тадбиркорларни экспортга оид ахборотлар билан таъминлашни кучайтириш;
- уларни ташқи бозор коньюнктураси билан таништириш мақсадида хорижий донор ташкилотларнинг грант маблағлари ҳисобидан ривожланган давлатларда ўқувлар ташкил этиш борасида аниқ чораларни амалга ошириш;
- экспорт билан шуғулланувчи фермер ва тадбиркорларга чет эллик ҳамкорларни топишда яқиндан ёрдам кўрсатиш;
- фермерлар томонидан қайта ишланаётган маҳсулотларни интернет тармоғи орқали савдо майдончаларини ташкил этиш ва экспортга йўналтириш;
- хорижий давлатларда савдо уйларини ташкил этиш орқали уларнинг экспорт салоҳиятини ортириш;
- мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ишлаб чиқилаётган минитехнологиялар ва ихчам ускуналар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, қўмита томонидан эса:
- амалдаги қонунчиликда белгиланган кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари томонидан маҳсулотларини экспорт қилишга доир ҳуқуқий нормаларни назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш;
- деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантиришга қаратилган қонунчилик асосларни такомиллаштиришга дахлдор идоралар билан ҳамкорликда амалий учрашувлар, давра суҳбатлари ва илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш зарурияти юзасидан таклифлар билдирилди.
Таъкидландики, маҳсулотларни экспортга чиқаришда тегишли сертификатлар ва рухсатномалар бериш механизмини соддалаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари орасида маҳсулотларни жаҳон андозаларига мослаштириш юзасидан жойларда доимий равишда ўқув ва амалий семинарларини ташкил этишнинг тизимли механизмини жорий этиш мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш имконини яратади.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда ушбу соҳадаги вазифаларни самарали амалга оширишда қўмита томонидан тегишли вазирлик, Давлат қўмиталари, ташкилот ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканлиги таъкидланди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |