20:15 17.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Маҳорат синаладиган танлов
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган «Ташаббус-2011» кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи ҳам ишбилармон ва тадбиркорларнинг маҳоратини жиддий синовдан ўтказди.
Шу куни Муллатўйчи Тошмуҳамедов номидаги мусиқали драма театри биноси фойесида танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган тадбиркор ва фермерлар, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси уюштирилди. Ёш тадбиркорларга жиддий эътибор қаратилгани, соҳага эндигина кириб келаётган ёшларнинг интилиш ва қизиқишлари ҳисобга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
— Бугунги танлов иштирокчиларининг асосий қисми қишлоқ ёшларидан иборат экани мени беҳад мамнун этди, — деди вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев. — Биз уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак. Юртбошимиз томонидан эълон қилинган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида ўртага қўйилган вазифалар ҳам биздан шуни талаб этади. Тадбиркорликни босқичма-босқич ривожлантириш орқалигина аҳоли бандлиги ва маъмурчилигини тўла таъминлашга эришишимиз мумкин. Бу танлов йил бошидаги эзгу ҳаракатларимизнинг дебочаси сифатида барчамиз учун қадрлидир.
Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари, O`zLiDeP фаоли, халқ депутатлари Касби туман кенгаши депутати Валерий Самиев «Энг яхши фермер», Яккабоғ туманидаги «Етимтоғ кўрки» Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонаси раҳбари Эрали Қурбонов «Энг яхши тадбиркор», Шаҳрисабз каштачилик мактабининг етук вакилларидан бири, партиямиз аъзоси Гулнора Одилова «Энг яхши ҳунарманд» номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.
— Шаҳрисабз каштачилиги қадимдан машҳур, — дейди Г.Одилова — Унинг ироқи, босма, бигиз кашта каби ўнлаб ноёб турлари бор. Нафис ва бежирим буюмларни томоша қилар экансиз, нақшлар жилосидан кўзингиз қамашиб, бу мўъжизани яратган моҳир қўллар соҳибасига чин дилдан тасаннолар айтасиз. Миллий каштачилик асосида яратилган маҳсулотларимиз хорижда ҳам харидоргир.
«Ташаббус-2011» танловининг вилоят босқичида ўнга яқин номинациялар бўйича ҳам ғолиблар муносиб тақдирланди. O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан таклиф этилган «Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор» номинациясига Чироқчи туманидаги «Шарбат» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Шоймардон Хўжақулов лойиқ топилди.
— Мазкур танлов унинг иштирокчилари учун жиддий синов бўлди, — дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши Тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Анвар Нусуров. — Икки йўналиш бўйича ғолиблик O`zLiDeP аъзоларига насиб этганини алоҳида таъкидламоқчиман.
Танлов жараёнида ҳозир бўлган банк ва солиқ идораларининг вакиллари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга тегишли маслаҳат ҳамда йўл-йўриқлар, турли корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига оид маълумотлар беришди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |