00:30 16.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли
2011 йил 15 апрель куни O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан Бўка туманида “Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Дастлаб Бўка туманидаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва касаначи хотин-қизларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотлари кўргазмалари намойиши иштирокчиларга тақдим этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермер аёллар ҳамда банк-молия, солиқ ва статистика органлари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида вилоят, шаҳар, туманларда, айниқса чекка қишлоқ ҳудудларида тадбиркор ва фермерларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеини ошириш, жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда Парламент билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган партия электорати вакилларининг тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш лозимлиги таъкидланди.
Бугунги кунда республикамизда барча соҳалардаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида аёлларнинг ҳам ўрни беқиёсдир. Жумладан, O`zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари ҳам мамлакатимиздаги жараёнларда фаол иштирок этиб, ўз билим, салоҳият ва малакаларини халқимиз фаравонлиги, юртимиз ободлиги йўлида сарфламоқдалар. Мамлакатимизда тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган холда партия аъзоларидан қарийб, 20 мингдан зиёд аёллар тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият юритмоқдалар. Айни пайтда Тошкент вилоятида партия аъзолари сони қарийб 10 минг 700 нафар бўлиб, уларнинг 4 минг 300 дан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Партия сафидаги аёлларнинг қарийб 2 мингга яқини тадбиркор, ер эгаси – фермерлардир.
Маҳаллаларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни кенг ривожлантириш эвазига аёллар томонидан ҳам янги иш ўринлари яратилмоқда, - дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухлиса Акрамова.
-Биргина 2010 “Баркамол авлод йили”да “Аёллар қаноти” томонидан мазкур мавзуда ўтказилган 110 та тадбир натижасида 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да ҳам бу ишлар давом эттирилиб маҳаллаларда оилавий бизнес марказларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Тадбир давомида хусусий тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларида пайдо бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг ечимини топиш билан бирга аҳолини бандлигини таъминлаш, вилоят худудларида тадбиркорликни ривожлантириш ва партия электорати вакилларини тадбиркорлик ва фермерлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда ушбу соҳа йўналишида ўқув-семинарлар ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида иштирок этган O`zLiDeP Матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг фикрича ўтказилаётган бу каби тадбирлар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш баробарида уларнинг келажакда ўз бизнесларини йўлга қўйишларида ҳам назарий, ҳам амалий ёрдам бериши шубҳасиз.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |