20:31 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли


2011 йил 8 апрель куни O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимининг 2011 йил апрель ойида Тошкент вилоятида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан ташкилий қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли” мавзусида ўтказилаётган тадбирлар ҳамда O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ва Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган  “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” номли лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Қибрай, Янгийўл туманларида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда маҳаллаларда тадбиркор ва фермер аёллларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеини оширишда “Аёллар қаноти” томонидан жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда Парламент билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва фермерлик, касаначилик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш лозимлиги   таъкидланди. Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Қонунчилик Палаталарнинг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва унда иқтисодий йўналишда таклиф этилган ташаббуслар, белгиланган вазифалар хусусида ҳам сўз борди.  Мазкур Концепция мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида барча жабҳаларида қўлга киритилган ютуқларнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган ҳолда ишлаб чиқилганлигини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб қилиш кераклиги қайд этилди.  

Учрашувда Концепцияда демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишида таклиф этилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда республикамизда барча соҳалардаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида аёлларнинг ҳам ўрни беқиёсдир, - дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати М. Акрамова. - Жумладан, O`zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари ҳам мамлакатимиздаги жараёнларда фаол иштирок этиб, ўз билим, салоҳият ва малакаларини халқимиз фаровонлиги, юртимиз ободлиги йўлида сарфламоқдалар. Мамлакатимизда тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда партиямиз аъзоларидан қарийб, 20 мингдан зиёд аёлларимиз тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият юритмоқдалар. Шунингдек, маҳаллаларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни кенг ривожлантириш эвазига аёлларимиз томонидан ҳам янги иш ўринлари яратилмоқда. Биргина 2010 “Баркамол авлод йили”да “Аёллар қаноти” томонидан “Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли” мавзусида ўтказилган 110 та тадбир натижасида 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да ҳам бу ишларимизни давом эттириб маҳаллаларда оилавий бизнес марказларини ташкил этишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Йиғилиш давомида ўтказиладиган тадбирларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар олиш, соҳага оид билим ва кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, уларга микрокредитлар олиш жараёнлари ҳамда, банк, солиқ, божхона ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан бевосита алоқа ўрнатиш, соҳа учун тўсиқ бўлаётган муаммоларни ечимини топиш юзасидан тушунчалар бериш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.  

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме