14:30 30.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “ Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли
2011 йил 26 март куни O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ғаллаорол туманида “Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг иштироки ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг туман (шаҳар) Кенгаши раисларининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари, “Аёллар қаноти” фаоллари, бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари, фермер ва тадбиркор аёллар ҳамда, банк-молия, солиқ ва статистика органлари вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, тадбирда Ғаллаорол туманида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари вакиллари: касаначилик, каштадўзлик ва тикувчилик билан шуғулланиб келаётган аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди ва тадбирга ташриф буюрганлар томонидан юқори даражада баҳоланди.
Тадбирда сўз олганлар Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида вилоят, шаҳар, туманларда, айниқса чекка қишлоқ ҳудудларида тадбиркор ва фермерларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеини ошириш, жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда Парламент билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган партия электорати вакилларининг тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш лозимлигини эътироф этдилар.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва унда иқтисодий йўналишда таклиф этилган ташаббуслар, белгиланган вазифалар хусусида ҳам сўз борди. Мазкур Концепция мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида барча жабҳаларида қўлга киритилган ютуқларнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган ҳолда ишлаб чиқилганлигини таъкидлаб ўтишди. Иштирокчиларнинг якдил фикрига кўра, ушбу концепция мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил амалга оширилишини таъминловчи муҳим омил бўлиб қолади. Учрашувда Концепцияда демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишида таклиф этилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбатида давлатимиз раҳбари томонидан 2011 йилнинг “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинганлиги жамиятимизда мулкдорлар қатламини шакллантириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянчига айлантириш йўналишидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиши алоҳида таъкидланди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан 2011 йилнинг “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили деб эълон қилинганлиги O`zLiDePнинг мафкуравий мақсадлари ва Сайловолди дастурига тўла мос келади.
Мазкур муҳим қарор республика аҳолиси таркибида ўрта қатлам – мулкдорлар синфи вакилларини, яъни иқтисодий барқарор фуқаролар сонини кўпайтиришда муҳим омил вазифасини бажаради.
Тадбир давомида хусусий тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларида пайдо бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг ечимини топиш билан бирга аҳолини бандлигини таъминлаш, вилоят худудларида тадбиркорликни ривожлантириш ва партия электорати вакилларини тадбиркорлик ва фермерлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда ушбу соҳа йўналишида ўқув-семинарлар ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Бугунги кунда O’zLiDeP вилоят Кенгаши сафларида уч минг нафардан ортиқ хотин-қизлар аъзоликка қабул қилинган бўлиб, улардан 178 нафари тадбиркорлар, 121 нафари фермерлардир.
Давра суҳбати давомида O’zLiDeP “Аёллар қаноти” нинг “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” Лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг барча туманларида худудий, жумладан, Арнасой, Дўстлик, Пахтакор, Зафаробод, Мирзачўл, Бахмал, Фориш, Ғаллаорол, Зомин, Янгибод, Зарбдор туманлари ҳамда Жиззах шаҳри ва тумани учун туркум ўқув семинарлари ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу Лойиҳа доирасидаги амалий тадбирлар маҳалла, туман, шаҳарларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш борасида уларга бизнес режалар тузиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш, аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқадиган қатламини қўллаб–қувватлаш мақсадида ўтказилиши таъкидланди.
Шу билан бирга аҳолининг турли қатламлари, айниқса, хотин–қизлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида Сиёсий таълим маркази, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб – қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда, иқтисодий, сиёсий саводхонликни оширишга хизмат қилувчи амалий туркум семинарлар ташкил этиш лозимлиги тавсия этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар Ғаллаорол туманидаги “Маржон тоғи” сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти ҳамда унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан ҳам яқиндан танишдилар.
Шунингдек, йиғилишда O`zLiDeP маҳаллий кенгаш депутати, Ғаллаорол туман ҳокими Илҳом Эшонқулов сўзга чиқиб, тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалардан 70 нафарини рўйҳати тузулиб, туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу оилаларнинг ҳар бирига 100 бошдан жўжа бериш тўғрисида келишиб олинди ҳамда ушбу эзгу ҳаракат келажакда ушбу оилаларнинг паррандачилик соҳаси билан шуғулланишига кенг йўл очиб бериши таъкидланди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |