12:01 15.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантирайлик
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP Фракциясининг «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан биргаликда ўтказган «Маҳалла - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш маркази» мавзуидаги семинарда маҳаллаларни оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказларига айлантириш учун энг замонавий усуллардан фойдаланиш, бунда нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкорлиги реал натижалар беришига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўтказилган тадбирда давлат ҳокимиятининг айрим ваколатларини ўзини ўзи бошқариш органларига бериш орқали улар мавқеъини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор натижасида бугун маҳалла шу ерда истиқомат қилувчиларнинг ҳаётий масалаларини ҳал этишга қодир бўлган энг муҳим ижтимоий институтга айлангани таъкидланди.
— Ўзбек давлатчилигини шакллантаришда муҳим ўрин эгаллаган маҳалла қадимдан аҳолини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази бўлиб келган, — деди «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси ўринбосари Раҳматилла Шералиев. — Дегрезлик, кулолчилик, пичоқчилик, новвойлик, зардўзлик ва темирчилик сингари ўнлаб ҳунармандчилик турларига ихтисослашган маҳаллаларда ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли буюмлари аҳоли эҳтиёжини қондиришдан ташқари, мамлакатимиз шуҳратини дунёга танитишга ҳам хизмат килмоқда. Бугун тарихан сайқал топган ана шу анъанани ривожлантириш, маҳалланинг жамиятимиздаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, уни том маънодаги оилавий бизнес марказига айлантириш кучли ижтимоий сиёсат юритиш тамойилининг асосини ташкил этади. Ўтган давр мобайнида давлат ва жамият кўмагига муҳтож, кам таъминланган оилаларни маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёрдами воситасида аниқлаш ва кўмак кўрсатишнинг самарали тизими ҳам жорий этилдики, бу ижтимоий ҳимоянинг манзилли амалга оширилиши ва ҳар қандай ёрдамнинг ўз эгаларига етиб боришини таъминламоқда.
O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг фикрича, маҳалла институти орқали аҳолини аниқ йўналтирилган асосда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўп жиҳатдан ҳудудда хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга боғлиқдир. Негаки, тадбиркорликка дастлабки қадам айнан оилада, маҳалла миқёсида ташланади. Оилавий бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар ўз оилаларидан ташқари шу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа фуқароларнинг ҳам ижтимоий манфаатларига хизмат қиладилар. Яъни маҳаллада ташкил этилган тадбиркорлик субъекти аҳоли учун қулайликлар яратиш баробарида, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш имкониятини ҳам кенгайтиради. Ана шу нуқтаи назардан олиб қаралса, маҳалла кичик бизнеснинг ўзимизга хос миллий йўналиши — оилавий тадбиркорликни шакллантириш ва ривожлантириш учун энг қулай маскан саналади. Унинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва ижтимоий ҳаётга кенг жорий этиш масаласи Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да алоҳида тилга олинганининг боиси ҳам ана шунда.
Семинарда, шунингдек, истиқлол йилларида маҳаллани оилавий бизнес марказига айлантиришда халқимизнинг бир неча минг йиллик анъана ва тажрибаларига таянилгани айни пайтда республикамизнинг барча ҳудудларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиган бизнеснинг маълум бир турига ихтисослашган маҳаллалар сони ортиб бораётгани ҳам алоҳида таъкидланди.
— 1999 йилда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида ҳам фуқаролар йиғини кенгашининг ўз ҳудудида кичик корхона ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ташкил қилиб, аҳолини фойдали меҳнатга жалб этиш белгилаб қўйилган, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Насимжон Алимов. — Маҳалла аҳолисининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун минтақаларда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятининг йўлга қўйилгани ҳам бу ишларнинг ривожига туртки берди. Ўтган даврда эса ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида кичик бизнесни ривожлантириш учун 50 миллиард сўмга яқин кредитлар ажратилгани маҳаллаларда оилавий бизнесни ривожлантириш орқали кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини берди. Бу борада O`zLiDePнинг барча даражадаги тузилмалари томонидан фақат 2010 йилнинг ўзидагина «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, банк-молия муассасалари, солиқ идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда 100дан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, уларда ҳам асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
— Бугун мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда, — деди Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти лойиҳа раҳбари Жума Чоршанбиев. — Ўтган даврда мазкур ижтимоий институтнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлангани, ваколатларини кенгайтариш юзасидан изчил чора-тадбирлар кўрилгани ана шундай имкониятларни янада кенгайтарди.
Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Концепцияда эса оилавий бизнеснинг ҳуқуқий асосини белгилаш ва уни ривожлантириш имкониятлари янада кенгроқ изоҳлаб берилди. Хусусан, унда бундай бизнесни ташкил қилишнинг қонунчилик базаси яратилса, оилавий бизнеснинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида унинг жадал ривожланиши ҳамда янги иш ўринларининг очилишига туртки беришига алоҳида аҳамият қаратилди. Шундан келиб чиқиб, аҳолининг, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш маҳалладан, бу ерда истиқомат қилувчиларни оилавий тадбиркорликка жалб қилишдан бошланади, дейиш мумкин.
Анжуман иштирокчиларининг фикрича, бугунги кунда жойларда фуқароларнинг энг долзарб муаммоларини ўз вақтида ва муваффақиятли ҳал этиш, улар манфаатини ҳимоя қилишда маҳалла тизимининг таъсири ва аҳамияти тобора ортиб бораётган бир шароитда, фуқаролар йиғинлари фаолларининг ташаббускорлиги ҳамда масъулиятини ошириш ҳам бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Шу боисдан жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказилиши режалаштирилаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда энг муносиб номзодларни сайлаш муҳим сиёсий жараён ҳисобланади.
O`zLiDeP Фракцияси аъзолари тегишли идора ва ташкилотлар, «Маҳалла» хайрия жамғармаси, фуқаролар йиғинлари фаоллари, эксперт-олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган семинарда маҳаллани оилавий бизнес марказига айлантиришда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб, партия бундан кейин ҳам ўз дастурларида белгиланган устувор вазифалар асосида фаолият олиб боришини қайд этадилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |