12:30 28.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Маҳалла оилавий тадбиркорлик остонаси
Маҳалла бу - Ўзбекистонда яшовчи турли миллат ва элатларнинг турмуш-тарзи, урф-одатлари, кишиларнинг ҳаёт қувончлари жам бўлган ўзига хос қутлуғ макондиғ.
Айни пайтда ноёб институт дея аталаётган маҳалла оилавий тадбиркорликнинг ҳам тагзамини бўлаяптики, бу унинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини янада оширишга хизмат қилаяпти.
O`zLiDeP Тошкент вилояти кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан Бўка туманида ўтказилган "Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP «Аёллар қаноти»нинг иштироки ва роли" мавзуидаги кўргазмали семинарда ҳам ана шундай фикрлар билдирилди.
Жажжи қизалоқ — Ноила яратган бежирим маҳсулотлар кишини ҳайратга солмай қўймайди.
— Ноиланинг маҳсулотлари биринчи марта кўргазмага қўйилганида у 3 синфда ўқир эди, — дейди унинг келинойиси ва устози Малоҳат Исматова. - Бугунга келиб эса Ноила оиламизнинг тенг ҳуқуқли ҳунарманд тадбиркорига айланди. Кези келганида унинг чизмалари асосида яратилган маҳсулотлардан биз ҳам андоза оламиз. Ҳозир тўрт ўғлим ҳамда саккиз нафар шогирдимга нафақат бисерчилик, балки болаларнинг қизиқишларига қараб ҳам ҳунар ўргатаяпман. Бунда O`zLiDeP туман кенгаши аёллар қанотининг маҳалламиз билан ҳамкорлиги бизга яхши самара бераяпти.
Ҳақиқатан ҳам бугун Бўка туманида халқ амалий санъати, миллий ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида иш олиб бораётганлар кўпчиликни ташкил этаяпти. Масалан, Гулчеҳра Ҳамроева устозлик қилаётган Бўка агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежи талабалари томонидан тўқилган гиламлар, миллий анъаналар асосида тикилган кийимлар ўтган йили пойтахтда ўтказилган "Қўли гулдир ўзбек аёли", "Навқирон Ўзбекистон" кўргазмаларида намойиш этилиб, хорижлик меҳмонларга ҳам манзур бўлган эди. O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мухлиса Акрамованинг таъкидлашича, ёшлар билан ишлаш, уларга касб ўргатиш билан бирга тадбиркорлик, ишбилармонлик кўникмаларини ҳосил қилишда Бўка тажрибаси ниҳоятда қўл келиши мумкин.
— Аммо масаланинг яна бир жиҳати борки, бу - эндигина иш бошлаётган тидбиркорларнинг бошланғич сармояга эга бўлишидир, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаббат Тўхтаева. — Айтмоқчиманки, ёшларимиз ҳақиқатдан ҳам ҳар томонлама фойдали, ўзини оқлайдиган бизнес-режаларига эга бўлишлари мумкин. Бироқ уни амалга ошириш учун кимдадир имконият бор, бошқа биров эса банк кредитларига эҳтиёж сезади. Шу боис уларга бошланғич маблағ масаласини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилиши керак. ДТ "Халқ банки"нинг туман бўлими масъул ходими Фурқат Исматовнинг таъкидлашича бугун ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида барча тижорат банклари кам фоизли кредитлар ажратмоқда. Бундай имкониятдан фойдаланган ёш тадбиркорлар ўз бизнес режалари орқали ҳатто импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқармоқдалар.
Бир сўз билан айтганда Бўка туманида ўтказилган тадбир турли фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Кўргазмада намойиш этилган маҳсулотлар эса тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар амалий натижа бераётганини кўрсатди. Эндиги вазифа эса ана шу имкониятлардан унумли фойдаланишда. Бунда O`zLiDeP тадбиркорларга қанот бўлиш билан бирга уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этишда ҳам асосий таянчга айланиши лозим.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |