17:15 09.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУЗРАБОТ ЁШЛАРИ ПАРТИЯ ЛОЙИҲАЛАРИДА ФАОЛ

Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш, уларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш, бир сўз билан айтганда, замонавий кадрларни тарбиялаш O‘zLiDePнинг устувор дастурий вазифаларидан ҳисобланади. O‘zLiDeP Музработ туман Кенгаши томонидан “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Қонун устуворлиги – тараққиёт гарови” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида айнан шу ҳақда сўз борди.
Унда сўзга чиққанлар партия лойиҳаси ёшлар ҳаётида муҳим ўрин тутаётгани, у ёшларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишда катта роль ўйнаётгани ҳақида гапирди. 
 Термиз тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси Феруза Авазова мазкур тақдимот танловнинг жорий йил январда бўлиб ўтган республика босқичида “Халқ депутатлари туман кенгаши депутати” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаганди. 
“Ўшанда тумандаги  қишлоқ врачлик  пункти ва мактабгача таълим муассасаларини қайта таъмирлаш, ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиясини қатъий  назоратга  олиш, “Истеъдод  мактаби” ва Ахборот ресурс марказини ташкил этиш каби масалаларни қамраб олган рамзий сайловолди дастуримни ҳимоя қилгандим. Айтишим жоизки, бундай танловлар нафақат ёшларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлаш, балки уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳам муҳимдир”, - дейди Ф.Авазова. 
Тадбир иштирокчилари ёшларга мўлжалланган бу каби амалий тадбирларнинг ўтказилиши партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш билан бирга  истиқболли кадрлар захирасини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга, деган ягона тўхтамга келди. 
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме