19:00 24.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МУСТАҲКАМ ОИЛА ОМИЛИ
Наманган вилоятида “Оилавий тадбиркорликдан –мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
O‘zLiDePнинг ушбу лойиҳаси “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.
– Вилоятимизда тадбиркорлик билан шуғулланиб, савдо, маиший хизмат, тикувчилик соҳасида фаолият юритаётганлар жуда кўп, – дейди партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Назира Раҳимжонова. –Ўйлайманки, лойиҳамизда фаол қатнашиб, банкларнинг имтиёзли кредитларини олиш имконини берувчи сертификатларни қўлга киритган тадбиркор аёлларимиз вилоят иқтисодиётига, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга, янги иш ўринлари яратишга ўз ҳиссасини қўшади.
Лойиҳа доирасидаги ўқув семинарида иштирокчилар тадбиркорлик соҳасидаги билимларини янада кенгайтириш, бизнес режаларини такомиллаштириш имкониятига эга бўлди.
Савдо-саноат палатаси, солиқ идоралари, тижорат банклари каби ҳамкор ташкилотлар вакиллари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кредит олиш тартиблари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтиш қоидалари каби масалаларда маърузалар қилди. Иштирокчиларнинг бу борадаги саволларига батафсил жавоб қайтарди.
– Семинар менга кўп нарса берди, дея оламан, – дейди лойиҳа иштирокчиси Роҳатхон Собирова. – Масалан, оилавий тадбиркорликни бошлаш олдидан бизни ўйлантираётган кўпгина саволлар бор эди. Уларга батафсил жавоб олдим. Энди оила аъзоларимиз билан чорвачилик соҳасида бизнес бошлашга тайёрмиз, дея оламан.
Лойиҳанинг вилоят босқичи якунида бизнес режалари қониқарли баҳоланган иштирокчиларга тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Комилжон ФАЙЗИЕВ, Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме