13:30 20.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУСТАҚИЛЛИККА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази “Қадр қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида вилоятдаги бошланғич партия ташкилотларида “Мустақиллик – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили” мавзуида ўқув семинарлари ўтказмоқда. Тадбирларда мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу жараёнларда O‘zLiDePнинг иштироки каби мавзуларда сўз юритилмоқда. Шу билан бирга, семинарларда халқимиз турли синов ва қийинчиликларга қарамай, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонаётгани, юртдошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланаётир. - Ўтган давр мобайнида босиб ўтган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни холисона сарҳисоб қилиб, бугунги ютуқ ва марраларга, аввало, қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришганимизни яна ва яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтказишимиз табиийдир,- дейди Халқ депутатлари Бахт шаҳар кенгаши депутати Саноат Саъдиева.- “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этаётган партиявий тадбирларимиз ана шу мақсадни кўзлаган.Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ҳаётимиздаги ёрқин ўзгаришлар мисоллар билан кўрсатиб берилмоқда.  “Баҳор” маҳалламиз аҳли ҳам байрамни ўзгача шукуҳ билан қарши олмоқда. Чунки мустақилликнинг меваларини ўз ҳаётимиз мисолида ҳис қиляпмиз. Бугун маҳалламиз ҳар томонлама фаровон, кўчаларимизда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда”,- дейди Бахт шаҳрининг “Баҳор” маҳалласида тузилган БПТ раиси Рустам Имомов.Семинарларда O‘zLiDePнинг “Ёшлар қаноти” аъзолари бўлган ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар мустақиллик ўзларига кенг имкониятлар яратгани, истиқлол йилларида ҳур ва озод янги авлод вужудга келгани, уларнинг фикрлаши, интилиш ва изланишлари ҳам ўзгача экани тўғрисида гапирмоқда. - Мен бундай тенгдошларим билан ҳар қанча фахрлансам арзийди,- дейди Гулистон давлат университети талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, O‘zLiDeP вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоли Севара Мирзабекова. -  Ҳавас қилишга муносиб шу ёшлар орасида ўзимнинг ҳам борлигимни ҳис қилиб яшаш нақадар фахрли. Тадбирларда “Ўзбекистон дея аталур” ҳамда “Менинг мамлакатим” номли альбомлар тақдимотлари ҳам ўтказилмоқда. Ушбу альбомларда Ўзбекистон босиб ўтган тараққиёт йўли фотосуратлар орқали тасвирлаб берилган. Альбомлардан ўрин олган “Ҳақиқий халқ Президенти”, “Ислом Каримов-Ўзбекистон Республикаси Президенти”, “Президентга мактублар” каби мақола ва тўпламлар барчада катта таассурот қолдирмоқда. O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгашиматбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме