23:16 28.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУСТАҚИЛЛИК УЛКАН ЮТУҚЛАРГА ЙЎЛ ОЧДИ

 O‘zLiDeP томонидан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирлардан асосий мақсад Мустақиллик байрамини юксак даражада муносиб нишонлашни таъминлашдан иборат. O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган кенгайтирилган йиғилишида сўзга чиққан партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ана шундай деди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма икки йиллиги арафасида ўтказилаётган мазкур тадбир алоҳида муҳим аҳамият касб этади. “Биз партия ўтган давр мобайнида эришган натижаларни, олиб борилаётган ишларни холисона баҳолашимиз ва келгусидаги режаларни белгилашимиз лозим. Ўтган давр мобайнида тадбиркорлар ва ишбилармон кишилар, ўрта синф мулкдорлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари манфаатларини илгари сураётган партиямиз мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади”,- деди партия етакчиси.Тадбирда мамлакатимизнинг юксалиш ва ривожланиш йўли, ўтган йиллар давомида эришилган ютуқларга бағишланган маърузалар тингланди. Уларда таъкидлаганидек, халқимиз ўтган даврда турли синов ва қийинчиликларга қарамай, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонди. Эришган барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мустаҳкамланди. Тадбир иштирокчилари мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани ва бунда хусусий мулк устивор ўрин эгаллагани O‘zLiDeP учун ниҳоятда муҳим эканини қайд этди. Зеро, бу даврда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат мамлакатимиз иқтисодиётида белгиловчи ўрин эгаллади, балки бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўсишининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ошишининг энг муҳим омилига айланди. - Эришган барча ютуқларим ва муваффақиятларимни мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироким билан боғлайман, - дейди “Sevara UNIQUE” оилавий корхонаси раҳбари, партия “Ёшлар қаноти” фаоли Севара Худойберганова. - Мен 3 йилдан буён партиянинг “Ишбилармон талаба”, “Диплом билан бизнесга” лойиҳаларида қатнашиб келаман. Мазкур лойиҳаларда фаол иштирок этиб, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишга, тадбиркорликка оид билимларимни янада бойитишга эришдим. Тикувчилик ва қандолатчиликка ихтисослашган корхонамизда ҳозир 20 нафарга яқин қиз ишлайди. Улар ҳам мамлакатимиз эришаётган ютуқлар, аввало, юртимиз тинчлиги, биз ёшларга яратилаётган кенг имкониятларнинг тасдиғи, деб билади. Севара Худойберганова мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ватанимиз келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олган O‘zLiDePнинг қатъий позицияси ҳар бир фуқаро ҳаётида муҳим аҳамият касб этишига ишонишини қўшимча қилди.  Тадбирда Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хусусида ҳам сўз борди. Иштирокчилар ушбу қарор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришига жиддий туртки бўлишини алоҳида таъкидлади.Тадбир иштирокчилари Учтепа туманидаги Абдулла Қодирий маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди, “Димакс” саноат-савдо кўргазма маркази ва “Жайрон бизнес” оилавий корхонаси фаолияти билан танишди.  O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгашиматбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме