10:31 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУСТАҚИЛЛИК – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида тадбир ўтказилди.Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари – тадбиркорлар, фермерлар, партия тарафдорлари иштирок этишди. Тадбирда  Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти, мустақиллик туфайли мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятда эришилган ютуқлар, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича қўлга киритилган натижалар, Юртбошимизнинг Наманган вилоятига ташрифидан сўнг қурилиш ва ободонлаштириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида сўз борди.  “Халқимиз ўтган даврда турли синов ва қийинчиликларга қарамай, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб обрў-эътибор қозонди”,- деди тадбирда сўзга чиққан  O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши раиси, сенатор Солижон Мўминов. -  Эришган барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи янада мустаҳкамланди. С.Мўминовнинг сўзларига кўра, партия фаоллари, энг муҳими, партия электорати – ишбилармон кишилар, ўрта синф мулкдорлар вакиллари ғурур ва ифтихор билан мамлакатимиз раҳбариятининг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Чунки фермерлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва бу орқали аҳоли фаровонлиги ва реал даромадлари, унинг бандлиги муттасил ошишини таъминлаш партиянинг устувор вазифалари қаторига киради. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,  Наманган туманидаги “Замин оқ олтин” фермер хўжалиги раҳбари Абдуғаффор Турсунов Мустақиллик йилларида фермерликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги, қонунлар, қарор ва фармонлар қабул қилингани ўз самарасини бераётганини эътироф этди. Унинг фермер хўжалиги 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, жорий йилда 36,8 гектар майдонда етиштирилган ғалладан 122 тонна ҳосил кўтарилди. Хўжаликнинг 40 нафар ишчисидан 3 таси коллеж битирувчисидир.  “Муваффақиятли фаолият юритишимиз учун барча шароитлар яратилган ҳозирги кунларда хўжалигимизни кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, янги иш ўринлари яратиш ишларини бошлаб юборганмиз”,- деди фермер. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Муқаддамхон Иззатуллаева яқинда Тошкентда бўлиб, “Президентга мактублар” тўпламининг тақдимот маросимида иштирок этиб қайтди. “Бу китобга менинг Юртбошимизга ёзган мактубим ҳам киритилибди. Бундан беҳад мамнун бўлдим. Тақдимот маросимида иштирок этар эканман, халқимизнинг Президентимизга бўлган меҳр-муҳаббати жуда баланд эканини яна бир бор юракдан ҳис қилдим. Шундай доно Юртбошимиз борлигидан ич-ичимдан фахрландим”,- деди М.Иззатуллаева.Тадбирда мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани ва бунда ҳусусий мулкнинг устувор ўрин эгаллагани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик мамлакатимиз иқтисодиётида белгиловчи ўрин эгаллаб,  бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўсишининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ошишининг энг муҳим омилига айлангани эътироф этилди.Тадбир якунида бир гуруҳ иштирокчилар партия аъзолигига қабул қилинди. Улар орасида 2011 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Ойхон Эркинжонова ҳам бор.“Мен Ўзбекистоннинг бахтли қизларидан бириман. Бугун ҳам ҳаётимда навбатлаги қувончли воқеа рўй берди - O‘zLiDeP сафига қабул қилиндим. Партия билетини Олий Мажлис Сенати аъзоси Дилором опа Эсонбоеванинг қўлидан олганим менга кўтаринки руҳ бағишлади. Келгусида мен ҳам эл-юртга хизмат қилиб, Дилором Эсонбоевадек сенатор бўлишга ҳаракат қиламан”,- деди Ойхон.    Комилжон ПАЙЗИЕВ,Партия Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме