20:15 15.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИ ЁШЛАР ҲИСОБИГА КЕНГАЙМОҚДА
Юртимизда давлат сиёсати тадбиркорлар ва ишлармонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштиришга қаратилган. Бу сиёсат Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, мамлакат тараққиётининг устунларидан бири бўлмиш мулкдорлар қатламининг жамиятдаги ўрни ва роли кучайишига олиб келмоқда. Мулкдорлар сафининг кенгайиши, уларнинг жамиятдаги етакчи кучга айланиши O‘zLiDePнинг устивор мақсадларидан бири ҳисобланади. Зеро, партия айнан тадбиркорлар ва ишбилармон манфаатларини ҳимоя қилиш учун майдонга чиққан. Шу сабабли юртимизда мулкдорлар сонининг кўпайиб бориши партия сафлари янада кенгайишига ҳам хизмат қилаётир. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 13 мингдан ортик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг аксарияти O‘zLiDeP электорати ҳисобланади. Масалан, вилоятдаги 7315 та аёл тадбиркордан қарийб 7000 нафари партиямиз аъзосидир. Айни пайтда O‘zLiDeP мулкдорлар қатламини ёшлар ҳисобига кенгайтиришга жиддий эътибор қаратган. “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба” каби лойиҳалар айнан шу мақсадни кўзлаб амалга ошириляпти. Айтиш керакки, бу лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бериб келмоқда. Вилоятда бу лойиҳаларда иштирок этган ёшлардан 100 дан ортиғи шу кунларда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Самарқандлик Сулаймон Норбўтаев шундай ёшлардан бири. У “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида қатнашиб, “Микрокредитбанк”дан 29 миллион сўм имтиёзли кредит олиш имкониятини қўлга киритганди. Айни пайтда Сулаймон болаларга инглиз тилини ўргатишга ихтисослашган журнал ташкил этган. Пахтачи автомобиль ва йўллар коллежи битирувчиси Умид Бозоров эса 7 миллион сўм кредит олиб, иссиқхона қурди. Ҳозир у оилавий тадбиркор сифатида фаолият юритяпти. Вилоятда эса бундайлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Энг асосийси, уларнинг аксарияти тадбиркорлик фаолиятига O‘zLiDeP орқали кириб келяпти. Бу эса партия электорати сафи тобора кенгайиб бораётганидан дарак беради. Маҳфуза ГадоеваO‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашиматбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме