13:15 05.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИ – БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида давра суҳбати  ташкил этилди. Маълумки, Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Натижада жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлашдан манфаатдор бўлган ижтимоий қатлам – мулкдорлар синфи юртимиз тараққиёти ва демократик ўзгаришларнинг фаол ҳаракатлантирувчи кучига айланди.  “Шундан келиб чиқиб, O’zLiDeP тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолияти ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилишини ўз дастуридаги муҳим йўналишлар бири этиб белгилаган, - дейди O’zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Анвар Нусуров. - Зеро, тадбиркорлик ташаббуси бозор иқтисодиёти ривожланишининг бош омилидир. Партимиз бундай ташаббусларни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келмоқда. Оилавий тадбиркор, O’zLiDeP Касби туман Кенгаши депутати Набира Хўжаёрова ҳам сўзга чиқиб, тегишли ташкилотларнинг аниқ мақсадга қаратилган ёрдамлари тадбиркорликнинг бу турини жадаллик билан ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.  Тадбирда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун ва унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг жойларда тўла ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлаш борасида фикрлар билдирди.  Давра суҳбатида вилоят Адлия, Солиқ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Статистика ҳамда Иқтисодиёт бошқармалари каби мутасадди ташкилотлар ходимлари, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме