23:15 26.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУЛКДОР ОИЛАЛАР САФИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛИДА

Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ туманларида “Мулкдор оила” лойиҳасининг саралаш босқичи ўтказилди. 

O‘zLiDeР Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, хуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани белгилаб қўйилган.  

– “Мулкдор оила” лойиҳаси ҳам партиямиз Дастурида белгиланган мана шу вазифаларга ҳамоҳангдир, – деди тадбирда иштирок этган O‘zLiDeР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакили Ҳамид Камолов. – Лойиҳамиз орқали жойларда кичик бизнесни, айниқса, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, лойиҳа бизнесни юритишдаги мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ҳамда амалдаги қонун ва қонуности хужжатларга тегишли ўзгартиш-қўшимчалар киритиш бўйича аниқ мақсадли таклифлар ишлаб чиқишни ҳам қўзда тутади.

O‘zLiDeР Навоий вилоят Кенгаши бўлим мудири Болиқул Йўлдошев лойиҳа доирасида уй ва деҳқон хўжалигига асосланган оилавий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва шу орқали қишлоққа саноатни олиб киришга алоҳида эътибор қаратилаётганини маълум қилди. 

“Қолаверса, оилавий тадбиркорлик фаолиятида муқобил энергия манбалари (қуёш, шамол, биогаз)дан фойдаланиш, шунингдек, инновация ва замонавий агротехник тадбирларни қўллашни кенг тарғиб қилиш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, уни оммалаштириш йўлга қўйилади. Бошловчи тадбиркорларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш ҳам мақсадларимиздан биридир”, – деди Б.Йўлдошев. 

Тадбирда “Мулкдор оила” лойиҳасининг саралаш босқичларини ўтказишни янада мукаммаллаштириш, иштирокчилар сонини кўпайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида Томди туманидан беш иштирокчи, Учқудуқ туманидан етти иштирокчи вилоят босқичига йўлланма олди. 
O‘zLiDeР Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме