23:00 02.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУЛКДОР ОИЛА – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ ТАЯНЧИ

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Мулкдор оила” лойиҳасининг туман босқичларини ўтказди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши, аҳоли бандлиги, турмуш даражаси сифатини ошириш ҳамда имтиёз ва енгилликлардан самарали фойдаланиш мақсадида ўтказилаётган бу лойиҳа кутилган самараларини бераётир. 
“Лойиҳада ғолиб бўлган иштирокчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли юритишига яқиндан кўмаклашиш мақсадида уларни O‘zLiDeP сафидаги тажрибали тадбиркор, фермер ва депутатлик гуруҳлари аъзоларига бириктирилишини таъминлашга жиддий эътибор қаратяпмиз”, - дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Ў.Жўраев.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув семинарларида иштирокчилар интерфаол усуллар, сўровнома, маъруза шаклида машғулотлар ўтказди. Шунингдек, гуруҳларга бўлиниб, муайян йўналиш ва мавзу бўйича мунозаралар ўтказилди. 
- Иқтисодиётнинг хусусий секторида қўшимча имтиёзлар ва енгилликлар жорий этилаётгани соҳа вакилларининг имкониятларини кенгайтиряпти, - дейди иштирокчилардан бири, боёвутлик Нигора Рисқитиллаева. – Мен ҳам лойиҳада қатнашиб, шундай имкониятлардан кенг фойдаланиш ниятидаман. 
Лойиҳанинг туман босқичлари ғолиблари вилоят босқичига йўлланма олди. 
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмат

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме