10:15 15.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУАММОЛАР ҲАМКОРЛИКДА ҲАЛ ЭТИЛАДИ

O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши томонидан “Тадбиркорлик субъектларининг давлат тузилмалари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  

“SHINDONG SPING TERMIZ” қўшма корхонасида фаолият юритадиган бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши ходимлари, O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашидаги депутатлари ҳамда БПТ аъзолари иштирок этди.

– Ушбу тадбирда ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш юзасидан олиб борилган ишлар, жойларда партия аъзоларини сон ва сифат жиҳатдан кўпайтириш ҳамда аъзолик бадаллари тушуми борасида бажарилган ишлар таҳлил қилинди, – дейди O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Г.Бобоқулова. – Қолаверса,  партия дастурий вазифаларини бажариш, унинг нуфузи, тарафдор ва аъзолари сонининг оширилиши бўйича муайян ишлар амалга оширилгани, партия депутатлик гуруҳи томонидан бир қатор ижобий ишлар бажарилгани ҳамда бажарилаётганини эътироф этиш баробарида ҳали ишга солинмаган имкониятлар, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, ечимталаб муаммолар ҳам учраб тураётгани айтиб ўтилди. 

Сўзга чиққанлар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлик субъектларига берилаётган эътиборни алоҳида тилга олди. 

– Бу эътибор натижасида қулай бизнес муҳити яратилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланаётгани улкан ютуқдир, – деди  O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши  депутати,  партия шаҳар  Кенгаши раиси Х.Эргашов. – Бизнес субъектлари бу имтиёзлардан фойдаланиб, янги иш ўринлари яратиш, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхоналарни модернизация қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётир. 

Тадбирда “Мулкдор оила”, “Диплом билан бизнесга” каби партиявий лойиҳалар кичик бизнес ривожига, ёшларни, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этишда муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди. 

Давра суҳбатида БПТлар фаолиятини тубдан яхшилаш, депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигига эришиш, партия аъзоларини сон ва сифат жиҳатдан кўпайтириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди, зарур тавсиялар берилди. 

Холиддин БЎРИЕВ, O‘zLiDeP  Термиз  шаҳар Кенгаши БПТлар билан ишлашбош консультанти 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме