19:30 07.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУҲОКАМАДА НАВБАТДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР

 O‘zLiDePнинг “Партиявий фаолиятни янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар” мавзуидаги ўқув-семинарларининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.  Бундай тадбирлар Навоий вилоятида ҳам ўтказилаётир. – Бугунги семинаримизда дастлаб жойларда  партияга аъзо бўлиш ишларини ташкил қилиш, туман ва шаҳарларда бошланғич партия ташкилотларини тузиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, – дейди Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Д.Мамаражабов. – Сўнг эса Давлатимиз раҳбари маърузаларидан, партия раҳбарияти топшириқларидан, партия Дастури, Сайловолди платформаси ва 2013 йилги Ҳаракат дастуридан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича таҳлил этилди.  Вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Раҳматов партия тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этиши, шунинг учун улар билан ишлаш бугуннинг долзарб вазифаси бўлиб қолаётганини таъкидлади.  “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш устувор мақсадларимизга айланган. Юртимиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил этади. Шунинг ўзиёқ бу йўналишдаги ишларимизни янада кучайтириш нақадар муҳимлигини кўрсатиб турибди”, – деди Ш.Раҳматов.  Семинарда бугунги кунда амалга оширилаётган партиявий лойиҳалар, улардан кўзланган мақсадлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Электорат вакилларини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни бу лойиҳаларга янада кенгроқ жалб этиш зарурияти тилга олинди.  Фикр-мулоҳазаларга бой бўлган семинарда билдирилган таклифлар асосида навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. 
O’zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме