13:45 30.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУҲОКАМАДА ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида парламент қуйи палатасида муҳокама қилинаётган “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Қонунчилик палатасида депутатлари, Савдо-саноат палатаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармалари мутасаддилари, партия электорати ҳисобланган – тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари вакиллари иштирок этди.

- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари иштирокида парламентда кўриб чиқилаётган ва уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига алоқадор энг муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама этиш амалиёти фаолиятимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган, - дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати масъул ходими Ботир Мардаев. - 2013 йилда шу мақсадда марказда ва жойларда 60 дан зиёд тадбир ўтказилди, улар доирасида партия электорати туб манфаатларига алоқадор қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу нафақат иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ривожланишнинг энг муҳим масалалари бўйича қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва қарорлари очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, балки энг асосийси – тадбиркорлар, аҳоли кенг қатламларининг мамлакатимизда юз бераётган демократик, либерал ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақиятидан манфаатдорлигини оширишга ҳамда уларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилишга кўмаклашади. 

Учрашувда “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам шу мақсадларга қаратилгани таъкидланди. 

Бу қонун лойиҳаси ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳужжатлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги “Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган бўлиб, уларда махфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхати тасдиқланган, мажбурий тарзда ҳимоя қилиниши лозим бўлган, ахборот олиш чекланган бошқа маълумотлар сирасига тижорат сири ҳам киритилган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси қоидаларига асосланади ва тижорат сирининг ҳуқуқий мақомини белгилайди.

Ушбу қонун лойиҳасини тайёрлашдан мақсад ахборотни тижорат сири тоифасига қўшиш, уни тизимлаштириш ва тақдим қилиш масалаларини қонунан таъминлаш, бозор рақобати шароитларида, айниқса, у ноҳалол тусга эга бўлганда, хўжалик субъектларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Тадбирда тижорат сири тадбиркорлик билан шуғулланаётган ҳар бир корхонанинг турли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молиявий-иқтисодий амалиётлардаги ахборотни, шунингдек, ўзининг тегишли ҳужжатларини сир сақлашга бўлган ҳуқуқи экани алоҳида таъкидланди.

- Қонун лойиҳаси хориж тажрибаси, миллий қонун ҳужжатлари асосида тижорат сирини ташкил қилувчи ахборотни эътиборга олган ҳолда тайёрланган бўлиб, у ҳар бир хўжалик субъекти ўзининг махфий ахборотини тижорат сири сифатида сир сақланишини ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ кафолатлашга хизмат қилади, - дейди Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Нуриддин Муротов. – Уни электорат билан муҳокама қилиш чоғида қонун лойиҳасида тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқларини янада кенгайтириш, тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқий ворисини ёритиш, ваколатли давлат органларига белгиланган тартибда тижорат сирини тақдим этишда махфийликни таъминлаш, тижорат сири ҳимоя муддатини янада аниқлаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Албатта, бу таклифлардан қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида фойдаланилади.  

Тадбир давомида тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларни бартараф этиш хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме