19:30 07.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

О‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Косон иқтисодиёт-педагогика коллежида “Ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилишнинг долзарб масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.  –  Бугунгидек учрашувларимиз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган ёшларимизнинг бу борадаги интилиш  ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда бир восита, деб ўйлайман, – деди вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Сарвар Ботиров. – Давра суҳбати ўтказишдан мақсад ёшларни партиямизнинг улар ҳаётида муҳим ўрин тутадиган лойиҳалари билан таништириш, бу ҳақда кўпроқ маълумот беришдир. Шунингдек, биз уларга бизнес режа тузиш ва унинг аҳамияти, банклардан кредит олиш тартиби ва қонуний асослари хусусида ҳам тушунчалар беряпмиз.   Унинг таъкидлашича, бўлиб ўтаётган тадбирлар доирасида маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва кўрсатаётган хизматлар кўргазма-савдолари ташкил этилмоқда. Бу эса уларнинг ўз интилишларини амалга оширишга бўлган истагини янада кучайтиряпти, ўзларига бўлган ишончни оширяпти. О‘zLiDeP Косон туман Кенгаши раиси ўринбосари Олим Мамадалиев ўз чиқишида ёшларни ёт ғоялар ва зарарли иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда ёшларнинг бўш вақтини сермазмун ўтказишга, тадбиркорликка жалб этишга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар ва акциялар муҳим роль ўйнаётганини қайд этди.  Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.  Давра суҳбатида маҳаллий кенгаш депутатлари, Ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари, партиянинг тумандаги фаоллари, Савдо-саноат палатаси туман бўлими вакиллари, педагоглар, битирувчи талабалар иштирок этди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме