15:45 31.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МУҲИМ МАСАЛАЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Халқ депутатлари Янгийўл тумани кенгашида O‘zLiDePнинг 20 кишидан иборат депутутлик гуруҳи фаолият кўрсатади. Улар партиянинг Сайловолди дастурига ҳамоҳанг равишда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш масалаларида муайян ишларни амалга оширмоқда.
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Акмал Қодировнинг бу борадаги фаолиятини кўпчиликка ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин. Депутат ташаббуси билан туман марказида “Mustafa konsalting group” янги тикувчилик корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. 50 иш ўрнига эга ушбу корхона айни пайтда мамлакат ички бозорига маҳсулот етказиб бераётган бўлса, келгуси йилдан экспортни ҳам йўлга қўйишни режалаштирилган.
Депутатлик гуруҳи аъзолари кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратаётир. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида депутатлар ташаббуси билан 10 миллион сўмликдан ортиқ ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясига муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни олиб чиқиш, унинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар тайёрлаш борасида кўплаб ишларни амалга ошириб келмоқда. Улар жойларда ўтказилаётган учрашув ва тадбирлар давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш юзасидан тегишли йўл-йўриқ ва тавсиялар бераётир. Жорий йилнинг ўтган даврида тумандаги 79 нафар тадбиркор ва фермерга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
O‘zLiDeP депутатлари айни вақтда туманда бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғинларига сайлов жараёнида ҳам фаол иштирок этиб, сайловнинг ошкора ва демократик тамойиллар асосида ташкил этилишини назорат қилиб бормоқда.
Аброрбек ЎРАЗОВ, O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори етакчи консультанти
Обсудить новость на Форуме