15:00 22.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МУҲИМ МАСАЛАЛАР ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЭЪТИБОРИДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Янгибозор тумани кенгашидаги депутатлик гуруҳи ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. 

Унда Президент И.Каримовнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида белгиланган вазифалар асосида қилинадиган муҳим ишлар муҳокама этилди. 

Шунингдек, унда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган янги қонунлар ижросини таъминлаш, депутатлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди. 

- Депутатлик гуруҳи ҳудуднинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга масалаларни сессиялар муҳокамасига киритиш, уларнинг ижросини қатъий назоратга олишга оид чора-тадбирларни ҳам белгилаб олди, - дейди Халқ депутатлари Янгибозор тумани кенгаши депутати Н.Тажимова. – Бўлажак сайловларда туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлари сонини янада ошириш масаласига ҳам тўхталдик. Бунинг учун партиянинг мақсад ва ғояларини кенг тарғиб этиш, аъзоларимиз сонини кўпайтириш, БПТлар ишини жонлантириш бўйича катта ишлар қилиниши лозимлиги айтилди.
 Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар борасида тегишли қарорлар қабул қилинди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме