18:45 14.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МОДЕРНИЗАЦИЯ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Қарши шаҳрида “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда аграр соҳа тармоқларини модернизация қилишнинг долзарб масалалари: бугунги ҳолат, таклиф ва тавсиялар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган учрашувда ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари ҳам қатнашди. 

Унда маҳаллий хомашё асосида юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим вазифалари сифатида қишлоқ жойларда инфратузилмани, қайта ишлаш саноати соҳаларини ривожлантириш ва аграр тармоғи соҳаларини модернизациялаш бўйича амалий тадбирлар ишлаб чиқилди.

2013 йил вилоят фермерлари учун ютуқларга бой бўлди. 1 миллион тонна ғалла ҳосили олиниб, 420 минг тоннаси давлатга сотилди. 400 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили етиштирилди. 

Айни пайтда вилоятда 8100 та фермер хўжалиги бўлиб, уларнинг 1839 таси кўп тармоқли ҳисобланади. 2014 йилдаги режаларга кўра, 1850 та кўп тармоқли фермер хўжалиги ташкил этилади. 

– Туманимизда 7-8 минг гектар ер 78 та электр насоси ёрдамида суғорилади, – дейди давра суҳбатида қатнашган Қарши туман Фермерлари кенгаши раиси Шоди Эшонқулов. – Электр энергияси харажатлари катталиги маҳсулот таннархи ошиб кетишига сабаб бўлмоқда. Натижада йил давомида меҳнат қилган фермер фойда ололмаяпти. Агар электр насослари истеъмол тўловлари давлат бюджети ҳисобига ўтказилса, фермерлар учун қулайликлар яратилган бўларди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутати, фермер Валерий Самиев туман МТПларида кўчма таъмирлаш бригадалари ташкил этиш таклифи билан чиқди. 

Унинг сўзларига кўра, бу бригадалар бевосита ҳудудлардаги МТПларда техникани мавсумга тайёрлаши керак. Чунки таъмирталаб техникани туман марказига олиб бориш учун фермернинг маблағи ва қимматли вақти кетади. 

Давра суҳбатида  сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Турсунов мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги тармоқларини диверсификациялаш, қишлоқда хусусий мулк ва ижара муносабатларига асосланган хўжалик юритишнинг янги шаклларини, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни изчил ва жадал ривожлантириш ҳақида гапирди. 

“Президентимизнинг мева-сабзавотчилик ва у билан боғлиқ иқтисодиёт тармоқларини, жумладан, озиқ-овқат саноати қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлашга қаратилган фармон ва қарорлари бунга йўл очиб беради”, - деди Т.Турсунов. 

Тадбирда иқтисодиётнинг саноат тармоғини барқарор ривожлантириш, қишлоқда ишлаб чиқариш инфратузилмасини кўпайтириш, чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорга йўналтириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилдорлигини таъминлаш, фермерларга молиявий хизмат кўрсатишни замонавийлаштириш, солиқ имтиёзлари бериш, иқтисодий-ҳуқуқий билимларни ошириш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.          

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме