23:15 07.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МИРЗАОБОДДА ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожи соғлом ва обод турмушнинг муҳим шартидир” форуми доирасида партиявий лойиҳалар тақдимотини ўтказди.
“Лойиҳаларимиз ёшларга, тадбиркорларга ва ҳар бир оилага” шиори остида ўтказилган тадбирда партиявий лойиҳалар, улардан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
- Партиявий лойиҳаларимиз, аввало, ёшларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутаётганини уларнинг ўзи эътироф этаётир, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси С.Назаров. – Бу лойиҳаларимиз орқали ёшларимиз учун янги иш ўринлари яратилаётгани янада қувонарли. Битирувчиларни иш билан таъминлаш учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари масъул этиб тайинланган, вилоят ҳокимлигининг доимий ишчи гуруҳи эса бу жараённи қатъий назорат қилмоқда.
O‘zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири Д.Каримова ҳалқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, олимлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда ёшларни ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга йўл-йўриқ кўрсатишдан ташқари электоратнинг ижтимоий-сиёсий онгини юксалтиришга ҳам катта эътибор берилаётганини билдирди.
“Лойиҳаларимизда ёшларга, хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган саъй-ҳаракатларни тарғиб этишга катта ўрин берилган”, - деди Д.Каримова.
Вилоят Фермерлари кенгаши раиси Б.Мирзақулов эса ўз чиқишида O‘zLiDePнинг фермер хўжаликларида партия бошланғич ташкилотларини тузишга жиддий киришганини олқишлади.
Унинг сўзларига кўра, бу жараён фермерларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш билан бир қаторда уларнинг ўз хўжалигини ривожлантиришга интилишларини рағбатлантиради. Зеро, фермернинг ижтимоий-сиёсий фаолликка интилиши унинг замонавий хўжалик юритишга, билим доираси ва дунёқарашини кенгайтиришга интилиши ҳамдир.
Тақдимот маросимида партиявий лойиҳалар чекка ҳудудларда оилавий бизнесни бошламоқчи бўлганларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни тизимли ўрганиб бориш, уларни бартараф этиш юзасидан O‘zLiDePнинг аниқ позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқишда ҳам муҳим экани таъкидланди. Тадбир иштирокчилари боғдорчилик ва балиқчилик фаолиятини ривожлантириш бўйича маърузаларни ҳам тинглади.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме