18:45 30.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МИНТАҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ O`ZLIDEPНИНГ ДОИМИЙ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА
Шоира ҲАЙДАРОВА,O`zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги
фракцияси аъзоси,Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу вилоятда эришилган ютуқлар ва марраларни атрофлича таҳлил этиб, жумладан, ўтган йил якунларига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот 4,5 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,3 фоиз ўсганини ва шу каби бошқаларни тилга олиб ўтди. Ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатнинг улуши 39 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз ялпи саноат маҳсулотининг қарийб 11 фоизи Қашқадарё вилоятида ишлаб чиқарилмоқда.Шу билан бирга, O`zLiDePнинг дастурий ҳужжатларидаги устуворликлардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг маърузасидан ўзим учун бир неча муҳим жиҳатларни белгилаб олдим. Жумладан, мамлакатимиз ҳудудларида партиямиз томонидан ташкил этилаётган назорат-таҳлил тадбирлари давомида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш асосида маҳсулот таннархини янада пасайтириш ва унинг сифатини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш масалаларини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шу боис, Президентимиз мавжуд ютуқлар билан бир қаторда, Қашқадарё вилояти маҳаллий хомашёни қайта ишлаш негизида юқори қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимиз эришган марралардан орқада қолаётганини афсус билан таъкидлагани эътиборни тортади.Давлатимиз раҳбарининг сўзларини давом эттирган ҳолда таъкидламоқчиманки, O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, кўп укладли либерал бозор иқтисодиётини шакллантириш ва ривожлантириш орқали жамиятда барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсади баён этилган. Биз жойларда маҳаллий хомашёни қайта ишлаш негизида юқори қўшимча қийматли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсиши бўйича қўйилган вазифаларни бажариш ишбилармонлик муҳити ҳолати билан чамбарчас боғлиқ эканига ишонамиз. Шунинг учун, фракциямиз аъзолари бундан кейин ҳам ўз сайлов округларида ушбу масалани жиддий депутатлик назоратига олишда давом этади.
Абдуҳолиқ ЖАББОРОВ,O`zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги
фракцияси аъзоси,Аграр ва сув қўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Касби туманидаги «Шоназар ота Авазмуродов» фермер хўжалигида бўлиб, фермерлар билан суҳбатлашди. Фикримча, бу Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида қишлоқда бозор муносабатларини шакллантириш ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш, ер, сув ва моддий-техника захираларидан янада оқилона фойдаланиш ҳисобига уларнинг самарадорлиги ва рентабеллилигини юксалтиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича ўта муҳим чора-тадбирларни амалга оширишга жуда катта эътибор қаратилаётганига ёрқин мисолдир.
Иш фаолияти юзасидан доимо мамлакатнинг турли ҳудудларида бўладиган депутат сифатида ғурур билан таъкидлашни истардимки, қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарурий хизматларни кўрсата оладиган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шаклланмоқда. Шу билан бирга, фракциямиз ишонадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари, жумладан, пахта ва ғалладан мўл ҳосил олишда эришилган барқарорликнинг чуқур таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги муваффақиятларимизнинг энг муҳим омили ернинг ўз эгаларига берилгани, фермерларда мулкдорлик ҳисси шакллангани, агротехника тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилаётгани, деҳқонларнинг меҳнат унумдорлиги учун кенг имкониятлар ва шароитлар яратилаётганидадир.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳамда аграр соҳа ва унга боғлиқ бошқа тармоқлар ва ишлаб чиқариш тизимларининг янада ривожланиши, шунингдек, аҳоли турмуш даражаси ва сифати юксалиши учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланиб боришига имкон туғдирмоқда.
Шу боис, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда фермерлик ҳаракати янги ривожланиш босқичига кирганига доир фикрига эътиборни қаратмоқчиман. Бу эса, фермерлар қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ривожига, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг йўлга қўйилишига, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, аҳоли фаровонлиги юксалишига, одамларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг бандлиги таъминланишига улкан ҳисса қўшиши зарурлигини англатади.
Шунинг учун, партиямиз электоратининг муҳим қисми бўлган фермерлар манфаатларидан келиб чиқиб, O`zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг янада тараққий этишига жиддий эътибор қаратишда давом этади. O`zLiDeP, унинг вакиллик ҳокимиятининг барча бўғинларидаги фаоллари фермерлик фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга кўмак беришда давом этади. Зеро, бу партия сайловчиларининг туб манфаатларига хизмат қилади.
O`zLiDeP фикрича, айнан фермерлар қишлоқда турмуш тарзи сифатини белгилаб беради, туб ислоҳотлар, замонавий технология ва инновациялар жорий этилишининг амалга оширувчилари ҳисобланади. Партия фермерлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий механизмларнинг самарали ишлашига эришади. Биз, жорий йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари томонидан ўртага ташланган ғояларнинг ижросига қўшган ҳиссамизни айнан шунда кўрамиз.
Обсудить новость на Форуме