15:45 18.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МИЛЛИЙ ПАРЛАМЕНТАРИЗМ ВА ЁШЛАР
O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Миллий парламентаризмни ривожлантириш ёшлар нигоҳида” мавзуида амалий анжуман ўтказилди. “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партиянинг водий вилоятларидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, етакчи сиёсатчилар иштирок этди. Мазкур лойиҳа O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳамда Президент Иcлом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”дан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, уларни раҳбар лавозимларга тайёрлаш каби мақсадларни кўзлаган бўлиб, шу кунгача лойиҳада вилоятнинг барча туманлари ва шаҳарларидан юзлаб йигит-қизлар қатнашиб келмоқда. – 2012 йил ноябрь ойида лойиҳа доирасида Қонунчилик палатаси ва Сенатда ўтказилган тадбирда ҳам ёшлар манфаатларини ифода этувчи қонун лойиҳалари ва қонуности ҳужжатлари хусусида фикрлар юритилганди,- дейди O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов. – Бугунги тадбиримиз ҳам шу йўналишда олиб борилаётган ишларимизнинг мантиқий давомидир. Анжуман дастурига кўра, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари “Ёшлар қаноти” фаоллари “Ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишида ёшларнинг ўрни ва ташаббускорлигини кучайтириш”, “Ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари тарғиботини амалга оширишда ёшларнинг иштироки”, “Ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашда ёшларнинг ролини ошириш” мавзулари бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз лойиҳаларини тақдим этди. Бу лойиҳалар тақдимоти гуруҳ аъзолари ва анжуманда иштирок этган депутатлар ўртасида қизғин баҳс-мунозара ва фикр алмашуви тарзида кечди. Таъкидландики, бундай тадбирлар либерал-демократик дунёқараш ва замонавий билимларга эга бўлган ёш мутахассисларнинг давлат тузилмаларига кириб келишига шароит яратишга кўмаклашиш, ижтимоий-сиёсий фаол ёшлар орасидан депутатликка муносибларни аниқлаш ва улар асосида партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириб боришда муҳим аҳамиятга эгадир. Анжуманда ёшлар ўзлари яшаб турган ҳудудни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топиш ҳамда жамият бошқарувида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва маҳаллий вакиллик органлари депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада кучайтириш юзасидан ҳам таклифлар билдирди. Айтиш жоизки, “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси давра суҳбатлари, анжуман ва кўрик-танловлар ташкил этиш билан чекланиб қолаётгани йўқ. Ўтган вақт давомида лойиҳа доирасида 1,5 мингдан ортиқ ёш истиқболли етакчи ҳақидаги республика маълумотлар базаси шакллантирилди. Улар партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасига киритишга тавсия этилди. Келгусида бу ёш кадрлар орасидан энг муносибларини партия тизимидаги раҳбар лавозимларга ва сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатиш режалаштирилган.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме