23:15 10.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МИЛЛАТ ГЕНОФОНДИНИ АСРАШ – БАРЧАМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан О‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказида “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар” мавзуида амалий мулоқот ўтказди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони инсон омилига бўлган эътиборнинг юксак кўриниши эканини таъкидлади. Шу билан бирга, партия фахрийларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш лозимлигини қайд этди. - Жорий йилда О‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда, - деди О‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Акрамова. - “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳамиз айнан хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган. Ушбу лойиҳа аёлларнинг оила, жамиятдаги роли ва мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш мақсадларини кўзда тутади. М.Акрамованинг сўзларига кўра, “Обод турмуш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида шу кунгача лойиҳа доирасида депутатлар, малакали тиббий мутахассислар, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари иштирокида 80 дан ортиқ туркум давра суҳбатлари, ўқув-семинарлари, амалий мулоқотлар ташкил қилинди. Уларда 4000 яқин хотин-қиз иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, сўнгги вақтларда улар ўртасида авж олиб бораётган жиноятчилик, алкоголизм, гиёҳвандлик, чекиш каби зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, ОИТСга қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш долзарб вазифа экани эътироф этилди. Тадбир давомида Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказида О‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ташкил этилгани эълон қилинди ва 20 киши партия аъзолигига қабул қилинди. Янги БПТ раиси Шоира Абдураззоқова марказ фаолияти доирасида партия ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни ҳам амалга ошириш учун барча имкониятлар ишга солинишини билдирди. У марказда уч кун давомида уруш ва меҳнат фахрийлари, ёрдамга муҳтож оилаларнинг хотин-қизларидан 70 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилгани, бу каби савобли ишлар яна давом эттирилишини қўшимча қилди.
О‘zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме