03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МЕҲНАТДА ИЛҒОР, ТАШАББУСДА ЕТАКЧИ

 Ҳозирда  O’zLiDeP Қува туман Кенгаши таркибида 1432 нафар партия аъзолари 16 та бошланғич партия ташкилотига уюшган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Улар орасида партиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларни, фермер ва деҳқон хўжаликларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш бўйича белгиланган дастурий вазифасидан келиб чиқиб, 2004 йилда асос солинган «Роҳатой» фермер хўжалиги  бошланғич партия ташкилоти Кенгашда ўз ўрнига эга бўлган  қуйи бўғинлардандир.     «Роҳатой» фермер хўжалиги  1992 йилда ташкил этилган бўлиб, пахта, ғалла, пилла ҳосили етиштириш ва давлатга сотиш йиллик шартномавий режасини биринчилардан бўлиб билан бажариши билан  туманда ва вилоятда ўз ўрнига эга йирик фермер хўжаликлар сирасидандир. Ҳозирги кунда фермер хўжалиги пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик йўналишларида фаолият олиб бориб, 150 нафардан зиёд ишчи кучига эга.  Хўжалик аъзолари мана бир неча йиллардан буён давлатга бошоқли дон, оқ олтин етишитириш ва сотиш йиллик шартномавий режаларини мавсумнинг биринчи паллаларидаёқ уддалашда пешқадамлик қилмоқдалар. Бу йил ҳам 51,7 га ер майдонига Андижон-35 навли  пахта экилиб, айни пайтда ғўза шоналарига минерал озуқа бериш ва уни зараркурандалардан ҳимоя қилиш тадбирлари олиб борилмоқда. Фермер хўжалик ғаллакорлари юртимиз бўйлаб айни қизғин паллада давом этаётган ғалла мавсумини ҳам муваффақият билан якунладилар. Уюшқоқлик билан қилинган меҳнат ва кўрилган пухта агротехник тадбирлар натижасида 105,3 га ер майдонига сепилган сара дон уруғидан 290 тонна-ю, 900 кг ҳосил етиштирилиб, шартномавий режа 114, 6 фоизга уддаланди. “Хирмонларимиз ризқ-рўзимиз бўлган бошоқли дон билан ҳар қачонгидан баракали кўтарилди. Албатта, бундай натижалар хўжалигимизнинг маъмурий бошқарув ходимларидан тортиб, механизатор, техник ходим ва сувчиларининг ҳам юксак матонати ва машаққатли меҳнатлари туфайлидир”-, дейди “Роҳатой” фермер хўжалиги раиси, бошланғич партия ташкилоти раҳбари Авазбек Тешабоев.  Айни дамда фермер хўжалаги тасарруфида 200 бошдан зиёд қўй, 50 бош йирик шохли наслли қорамол, боғ майдони  мавжуд.  Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида мева-полиз маҳсулотлари етиштириш хажмларини кўпайтириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида “Агробанк” нинг туман бўлимидан олинадиган кредит эвазига мевани қайта ишлаш мини технологиялари олиб келиш, бунинг натижасида ички ва ташқи бозорни рақобатбардош мева шарбати маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда хўжаликда 100 га яқин  янги иш ўринлари яратиш ишларини амалга ошириш тайёргарлик кўрилмоқда   Юртимизда фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилиб, яратиб берилаётган имконият ва шароитлардан самарали фойдаланиб келаётган фермер хўжалик йиллик олган соф фойдаларининг салмоқли қисмини хомийлик ва ҳайрия тадбирларига сарф этиб келмоқда. “Намуна” ҚФЙ худудидаги болалар боғчалари ва 5, 30, 50, 67-умумтаълим мактабларига, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ва маънавий кўмаклашиш, худудда ижтимоий дастулар ижросини ўрганиш ва назорат қилиш, кам таъминланган оилаларга хўжалик ҳисобидан бепул  чорва моллари ажратиб бериш каби амалга оширилаётган тадбирлари партия дастурида белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқ йўналтирилган ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларига ҳамохангдир.  O’zLiDeP  ташкил топган дастлабки йилдаёқ партиянинг фермерлик ҳаракати ривожи, унинг истиқболлари йўлидаги аниқ дастурий вазифалари  хўжалик аъзолари томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, бошланғич партия ташкилоти тузилган эди. Ҳозирда эса 20 нафар ишчи ва хизматчиларни бирлаштирган қуйи бўғин фаоллари фермер хўжаликнинг юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи кучига айланганлар. Меҳнатда илғор, ташаббусда етакчи қишлоқ хўжалиги ходимларини тарбиялашда БПТ хонаси партия ҳаётига оид хужжат ва қўлланмалар, даврий нашрлар, сиёсий адабиётлар билан таъминланиб, бошланғич ташкилот жойлашган манзил томон кириб боришда эса O’zLiDeP нинг кўргазмали банери ўрнатилган.        Бошланғич ташкилотнинг бўлиб ўтадиган катта ва кичик тадбирларида БПТ фаолиятида “сўз ва иш бирлигини таъминлашга, сиёсий етук ва ташаббускор кишилар бошини қовуштириш”га бирламчи эътибор қаратилади.  “Фермер хўжалигимиз аъзолари мустаҳ кам эътиқодли, эл-юрт манфаати йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга бел боғлаган кишилардир. Улар юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар жараёнида ҳам фаол иштирок этишга қизиқадилар”-, дейди бошланғич ташкилот аъзоси, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчиси Абдуманноп Маъмиров.     Бошланғич ташкилот айни пайтда ўз фаолиятини таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйган ҳолда олиб бормоқда. Хусусан, Қува қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни бартараф этиш, бунда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш, коллеж битирувчиларининг мутахассисликлари бўйича ҳудуддаги фермер хўжаликларига ишга жойлаштириш масалаларидаги ўзаро ҳамкорлик амалий натижаларни бермоқда. Фикримизни  жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2012” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Ёшларга энг кўп иш ўринлари яратган фермер хўжалик” номинацияси бўйича фермер хўжаликнинг  қўлга киритган муваффақияти ҳам тасдиқлайди.Лекин шунга қарамай, фермер хўжаликнинг ва партия фаолиятининг амалий ҳаракатларида эришилган ютуқ ва натижалар бошланғич ташкилот фаолларини асло қониқтираётгани йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда, айни дамда бошланғич ташкилот аъзолари фермер хўжаликда сиёсий, ғоявий тарғибот ишларини кучайтириш, ишчи ходимларнинг мафкуравий, маънавий жихатдан фаол этиб тарбиялаш ва “Роҳатой”нинг, нафақат туманда ва вилоятда, балки республикадаги етакчи хўжаликлар сафига олиб чиқиш йўлида астойдил изланмоқдалар.“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме