05:46 31.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МДҲ ДАВЛАТ РАҲБАРЛАРИ САММИТИ ЯКУНЛАРИ O`ZLIDEP ФАОЛЛАРИ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Одилжон АШИРОВ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги
O`zLiDeP фракцияси аъзоси,
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси

O`zLiDeP ўз сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ташқи сиёсатнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик, ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, можаро ва муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш, яқин ва узоқ қўшнилар билан Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тотувлик асосида тинч яшаш тамойилларини ёқлайди. 

Фракциямиз фикрича, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитлари давлатлараро аҳамиятга эга муҳим масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашиш, ўзаро мақбул ечим топишда очиқ мулоқотлар ўтказиш учун айнан шундай қулай майдон бўлиб хизмат қилади. Минск саммити ҳам давлатлар раҳбарларига минтақавий ва халқаро муаммолар, жумладан, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси каби таҳдидларнинг олдини олишда ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашишга имкон яратди.

O`zLiDeP фракцияси фикрича, ўтган саммит якунлари таҳлили шубҳасиз қизиқишга сабаб бўладиган қуйидаги жиҳатларни кўрсатади. Биринчидан, 2014 йилда Афғонистондан халқаро коалиция кучларининг олиб чиқиб кетилиши хавфсизликни таъминлаш бўйича умумий интилишларни мувофиқлаштиришни янада фаоллаштиришни талаб этади. Шу ўринда Президентимиз Ислом Каримовнинг афғон можаросини ҳарбий куч билан ҳал этиш мумкин эмаслиги, сиёсий, курашаётган томонлар ўртасида муросага эришиш эса вазиятдан чиқишнинг ягона йўли экани тўғрисидаги сўзларига эътибор қаратиш лозим.

Иккинчидан, мамлакатимиз Президенти МДҲ ҳудудига терроризм ва экстремизм ғоялари кириб келиши йўлига қалқон бўладиган муҳитни шакллантириш заруратини таъкидлади. O`zLiDeP фракцияси аъзолари фикрича, бу ўринда гап нафақат юқоридаги таҳдидлар, балки унинг манбаларига қарши курашиш ҳақида ҳам бормоқда. Бунда, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик ҳам муҳим роль ўйнайди.

Учинчидан, саммитда МДҲ доирасида савдо-иқтисодий муносабатларга тааллуқли масалалар ҳам муҳокама этилгани электоратимиз ва партиямизнинг унга жиддий аҳамият қаратаётгани сабабларидан биридир. O`zLiDeP фракцияси фикрича, ҳар томонлама эркин савдо ҳудудининг яратилиши нафақат мамлакатимиз тадбиркор ва ишбилармон доиралари манфаатларига тўла мос келади, балки кўп томонлама ҳамкорликнинг янада ривожланишига хизмат қилади. Ишонамизки, бундай эркин савдо ҳудуди ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги иқтисодий дастурларнинг ўз вақтида амалга оширилиши омили бўлади. 

Умуман, O`zLiDeP фракцияси фикрича, МДҲнинг Минск саммити натижалари Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо давлатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилгандир. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме