19:00 27.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАСЪУЛИЯТНИ ТЎЛИҚ АНГЛАБ...

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи “Обод турмуш йили”да белгиланган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда давом этмоқда. 

11 кишидан иборат депутатлик гуруҳи йиғилишларида Бухоро шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига маданий-маиший, тиббий, савдо ва коммунал хизмати кўрсатишни яхшилаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этиб келиняпти. Бу йиғилишларда шаҳар ҳокимлиги тизими масъул ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш амалиёти яхши йўлга қўйилган. 

Шунингдек, партиядан сайланган депутатларнинг ўзлари ҳам айрим долзарб масалаларда ахборот беради. Масалан, ўтган йили депутатлардан В.Ниёзов ва М.Худдиев шаҳар миқёсида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан депутатлик гуруҳи йиғилишларида ҳисобот берган эди.  

Депутатлик гуруҳи амалга оширилаётган ишлар сифатини таъминлаш, самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий партия ташкилотлари билан бир қаторда ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари кабиларнинг маҳаллий бўлимлари билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйган. 

Депутатлик гуруҳи йиғилишларида ўтказилаётган эшитувлар, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган турли тадбирлар жойлардаги иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар ривожига тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўляпти. 

Масалан, “Ширбудин” қишлоқ фуқаролар йиғинида, шаҳардаги Абдулхолиқ Ғиждувоний маҳалла фуқаролар йиғинида, бир қанча умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирлар давомида ҳуқуқ-тартибот, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари иштирок этиб, аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди. Бу учрашувларда ҳаётимизда учраб турган баъзи бир салбий ҳолатлар – гиёҳвандлик, одам савдоси каби иллатларнинг олдини олиш мавзуларида сўз юритилди. 

Депутатлик гуруҳи иш фаолиятининг муҳим жиҳатларидан бири депутатлик сўрови натижаларига қараб хулоса чиқариш ва шу асосда  иш юритишдан иборатдир. 

Шу ўринда бир мисол. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги “Дилкушо” озиқ-овқат ва деҳқон бозори фаолияти юзасидан бозор маъмуриятига, Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармасига, вилоят давлат ветеринария бошқармаси, шаҳар ички ишлар бошқармаси ва бошқа ташкилотларга тегишли сўровномалар юборилиб, улардан батафсил ва аниқ жавоблар олинди. 

Депутатлик гуруҳи аъзолари бугунги кунда ўз зиммаларида турган юксак масъулиятни тўлиқ ҳис этиб, фаолиятини янада кучайтиришга интилмоқда.
                                                                                                                                                                 Ахтам Исаев,O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашидаги
депутатлик гуруҳи раҳбари

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме