20:30 12.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРИШ ТАЛАБ ЭТИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар арафасида O‘zLiDePнинг ташкилий ва мафкуравий фаоллиги тобора кучайиб бораётир. Буни O‘zLiDePнинг Самарқанд вилоятидаги фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 
Яқинлашаётган жиддий синов олдидан партия таянч нуқталари фаоллигини ошириш қанчалик долзарблигини Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашида 60 та, туман ва шаҳар кенгашларида жами 480 та депутатлик ўрни учун сайлов ўтказилиши белгиланганида ҳам кўришимиз мумкин. Яъни ҳудуд учун партия талабларига жавоб берадиган 540 нафар номзодни танлаш зарур. 
Ҳуқуқий меъёрга кўра, маҳаллий кенгаш депутатлигига номзод 3 тагача ишончли вакилга эга бўлиши керак. Биргина ишончли вакил институти учун партиянинг 1620 нафар фаоли жалб этилади. Бундан ташқари, кузатувчи ва ваколатли вакиллар ҳар бир сайлов участкасида овоз бериш жараёнларини кузатиб боради. Агар битта туманда ўртача 50 та сайлов участкаси бўлиши инобатга олинса, кузатувчилар ва ваколатли вакиллар сифатида 1600 нафар партия фаоли зиммасига масъулият юкланиши равшан бўлади. Хуллас, вилоятдаги  3760 нафар фаол сайлов жараёнларида у ёки бу даражада бевосита қатнашади. 
Бу ўринда гап фақатгина Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўладиган сайловлар тўғрисида бормоқда. Агар Қонунчилик палатасидаги 135 та депутатлик ўрнига сайлов ўтказилиши, депутатликка номзод 10 нафаргача ишончли вакилга эга бўлиши инобатга олинса, партиянинг 1485 нафар аъзоси сафарбар қилиниши кераклиги аёнлашади. Мухтасар айтганда, муҳим сиёсий жараённи ташкиллаштириш ва унда кўзланган мақсадларга эришиш учун қарийб 52 минг партия фаоли салоҳияти ишга солинади. Бу эса партия аъзоларининг 30 фоизи сайлов жараёнида бевосита фаол ишлашини англатади.
 Хулоса ўрнида айтганда, сайлов кампаниясига тайёргарлик ва уни ўтказишда партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари зиммасига бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини бошқаришга оид ишларни бекаму кўст бажариш вазифаси топшириляпти. Партия туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятини эса ҳудудий кенгашлар доимий мониторинг қилиб бориши ҳамда  муҳокамалар ўтказиб бориши ҳал қилувчи муҳим аҳамиятга эга.
Сардор МАЛИКОВ,O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасиаппарати ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме