19:15 13.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИБ
Барно АБДУЛЛАЕВА,O`zLiDeP фракцияси аъзоси
-Давлатимиз раҳбари маърузасида фуқаролик жамиятининг асосий устунларидан бўлган оммавий ахборот воситалари фаолияти хусусидаги фикр-мулоҳазалари, шубҳасиз, соҳа вакилларини ўз фаолиятларини танқидий баҳолашга ундайди, албатта.
Маълумки, Президентимиз Ислом Каримов Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида таъкидлаганларидек, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқи ва эркинлигини ўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, таъбир жоиз бўлса, тамал тоши ҳисобланади.
Яъни, ОАВнинг энг муҳим вазифаси бу фикрлар хилма-хиллиги ва эътиқод эркинлиги асосида фуқароларнинг ахборотдан фойдаланишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар сиёсати очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашдан иборат. Мамлакатни сиёсий модернизациялаш шароитида айнан ОАВ ҳокимият органлари фаолиятининг транспарентлигини таъминлаган ҳолда жамият ва давлат ўртасида муҳим кўприк вазифасини ўтайди. ОАВнинг фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида давлат, ижтимоий, шахсий манфаатларни мувофиқлаштириш механизмларидаги ролини кучайтириш ҳисобига эса уларнинг ижтимоий онгга таъсири ошади.
Концепцияда ахборот соҳасини демократик ислоҳ қилиш, фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига оид конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ амалга оширишнинг энг муҳим вазифаси сифатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ошкоралигини таъминлаш масаласи алоҳида кўрсатиб ўтилган. Жумладан, унда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш вазифаси қўйилдики, бу ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳисобдорлиги ғояси билан боғлиқдир. Маълумки, кенг жамоатчилик учун давлат органлари фаолияти, муайян қарорлар қабул қилиниши жараёни ҳақидаги ахборотдан фойдаланиш имконияти яратилганидагина фуқаролик институтлари ва ОАВ ўзларининг жамоатчилик назорати, ижтимоий шериклик борасидаги вазифаларини самарали бажара олади.
Амалиётнинг кўрсатишича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти қанчалик ошкора бўлса, жамоатчиликда шунчалик ахборот олиш имконияти кенгаяди. Бунда, шубҳасиз, профессионал мустақил ОАВлар муҳим роль ўйнайдилар. Зеро, улар ҳар куни аҳоли қизиқишига қараб ахборотларнинг бутун оқимини саралаши, ахборотларни холисона, ҳар томонлама ўйлаб ва масъулият билан ўқувчи, томошабин ва тингловчига етказиши керак.
ОАВ фаолияти ҳақида сўз борганида Президентимиз томонидан мустақилликнинг дастлабки йилларида демократик тамойилларни одамлар онгига сингдириш, қонунийлик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланаётгани, Президент, Олий Мажлис ва ҳукумат томонидан қандай фармон, Қонун ва Қарорлар қабул қилинаётгани хусусида аҳолига тўлиқ ахборот бериш миллий матбуотимиз зиммасидаги энг асосий вазифалар сифатида белгилаб берилганини эслаш ўринли, деб ўйлайман. Ўтган даврда эса улар қаторига янада залворли мақсадлар қўйилаётгани табиий ҳолат, албатта. Президентимизнинг парламент, сиёсий партиялар фаолияти хусусидаги мулоҳазалари ҳам миллий матбуотимиз фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эканини, ана шу институтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик фуқаролик жамиятини ривожлантиришда муҳим эканини таъкидлашни истардим.
Зеро, миллий матбуотимиз учун яратилган қулай шарт-шароитлар, мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани матбуотимизга билдирилган юксак ишончни оқлаш учун етарли шароитлар мавжудлигини ҳам кўрсатади. Аммо тезкор ва шиддаткор давр талаблари “тўртинчи ҳокимият” фаолиятини изчил ривожлантириш лозимлигини ҳам талаб этаяпти. Бу эса шубҳасиз, барчамиздан бир ёқадан бош чиқарган ҳолда фаолият олиб боришни тақозо этади.
Клара ЖУМАМУРОТОВА,O`zLiDeP фракцияси аъзоси
— Президентимиз маърузасида сиёсий партияларнинг ҳозирги даврдаги ўрни ва ролига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Бундай эътибор фаолиятимизга берилган муносиб баҳонинг ҳаётий ифодаси сифатида бизни тўлқинлантириш билан бирга, сиёсий партиялар имижини кўтаришга ижобий таъсир кўрсатиб, Ватан тараққиёти йўлида янги-янги марралар сари чорлайди, албатта.
Айни пайтда бундай ишонч партиявий фаолиятимизни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишимизни ҳам талаб этади. O`zLiDeP фаоллари Юртбошимизнинг бу ишончини дастурий мақсадларимизни амалга оширишдаги жадал ҳаракатлар, партиялараро соғлом рақобат механизмини такомиллаштириш нафақат қонун ижодкорлиги, балки ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни янада либераллаштиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилишдаги конструктив ёндашувлар орқали оқлаш лозим, деб ҳисоблайди.
2014 йил – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар йили. Шу маънода яхши тушунамизки, аввалги сайловларда қўлга киритилган мавқе ва электорат ишончини сақлаб қолиш учун қонун доирасида мақсадимизга эришишда фойдаланиладиган усул ва услубларни мунтазам такомиллаштириш орқали сиёсий майдондаги мавқеимизни янада мустаҳкамлашимиз керак. Зеро, бугуноқ, таъкидлаш мумкинки, бўлажак парламент сайловлари сиёсий партиялараро кескин рақобат руҳида ўтади. Шунинг учун ҳам биз ўз электорат вакиллари ўртасида ва умуман, барча сайловчилар олдида сиёсий технологияларнинг янги-янги шаклларидан фойдаланиш ташаббускори бўлишга бор куч-ғайратимизни сарфлаймиз.
Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, биз ҳозир сўз юритаётган янги йилни Президентимиз “Соғлом бола йили” деб номлашни таклиф қилганда сиёсатчи аёл эмас, оддий бир она сифатида ҳаяжонимни яшира олмадим. Айниқса, “Қачон оила бахтли бўлади? Қачонки, аёл бахтли бўлса. Қачон аёл бахтли бўлади? Авваламбор, унинг болалари, оила аъзолари, турмуш ўртоғи соғ-омон бўлса. Қачон аёл ҳаётдан рози бўлади? Қачонки, оиласи тинч, рўзғори фаровон бўлса, эртанги кундан кўнгли тўқ бўлса”, деган пурмаъно фикрлар янграганда чиндан-да бахтли аёл эканимни яна бир бор ҳис қилдим. Ўзбек аёли учун эътибордан-да катта бахт бормикан, дея ўйладим.
Абдуқодир ТОШҚУЛОВ,O’zLiDeP фракцияси аъзоси
— Маълумки, парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари уларнинг дастурий вазифаларини амалга оширишдаги ҳал қилувчи бўғин ҳисобланди. Фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашга қаратилган ислоҳотларда қай даражада иштирок этиши ҳам сиёсий партия ва ҳокимиятнинг вакиллик органи ўртасида ўзига хос кўприк бўлиб турган фракциянинг қандай фаолият кўрсатишига боғлиқдир.
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”ни Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиллари бошланган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир, десак ҳар томонлама тўғри бўлади. Шу муносабат билан маърузада мазкур Концепция доирасидаги Қонунчилик фаолиятини янада жадаллаштириш мавзуси кўтарилгани бежиз эмас, албатта.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу Концепцияси O’zLiDeP учун ўзига хос “йўл харитаси” вазифасини ўтаётганини таъкидлаш мумкин. Шунинг учун ҳам партия Қонун ижодкорлиги жараёнида ўз фракцияси орқали фаол Қатнашишни дастурий вазифаларни амалга оширишнинг энг самарали йўли, деб билади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Концепцияда кўрсатиб ўтилган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларининг қабул қилиниши партия электорати манфаатларига тўла мос келади. Шу муносабат билан O’zLiDeP фракцияси мазкур қонун лойиҳаларини тезроқ тайёрлаш ва унинг сифат жиҳатдан маромига етказиб қабул қилинишига эришишни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.
Ишончимиз комилки, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатасининг ролини янада кенгайтириш, фақатгина қабул қилинган қонунларнинг ижросини текшириш билан чегараланмасдан, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда, энг муҳим стратегик масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда ҳуқуқ ва ваколатларини ошириш учун Конституциямизга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқлиги хусусидаги таклифи ҳам Концепция талабларини ҳақтга изчил татбиқ этиш жараёнини янада жадаллаштиришга хизмат қилади. www.parliament.gov.uz
Обсудить новость на Форуме