22:00 02.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ЙЎЛИДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Жисмоний соғлом ва маънавий етук, эркин фикрлайдиган барқарор авлодни тарбиялашда оиланинг роли” мавзуида давра суҳбати ўтказди. 
Тадбирда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг жисмоний ва маънавий камолотини юксалтириш масалалари хусусида сўз борди. 
Шу билан бирга, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бу йўлда уларга йўл-йўриқ кўрсатиш, рағбатлантириш ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.  
– Иштирокчиларга “Парламентда менинг ўрним”, “Диплом билан бизнесга”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ишбилармон талаба” каби кенг миқёсли лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди, – дейди  Халқ депутатлари туман кенгаши депутати К.Отажонов. – Умуман, давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад - партия фаолиятини талаба ёшларимизга етказишга эришилди, деб ўйлайман.                        O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                                   Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме