21:30 24.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАСЪУЛИЯТ МЕЗОНИ

 Бухорода ҳам иқтисодиётимизнинг таянч нуқтасига айланган ўрта қатлам вакилларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши мунтазам ошиб бораяпти. Агар ўн йил аввал бу рақам 35 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 65 фоиздан ошди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришдаги улуши 19,9 фоизга, қишлоқ хўжалигида 98,3, қурилишда 64, чакана савдо айланмасидаэса  44,5 фоизга етгани ҳам вилоятда Юртбошимиз фармонлари, амалдаги қонунлар ҳаётимизда ўз аксини топаётганини кўрсатади. Мутахассислар иш билан банд аҳолининг 77 фоизи айни шу соҳада фаолият олиб бораётганини ҳам таъкидламоқдалар. Бухородек катта салоҳиятга эга ҳудуднинг иқтисодий жиҳатдан барқарор ўсишига O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, турли даражадаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам муносиб ҳисса қўшаяптилар.Жумладан, 2012 йилнинг ўтган даврида партия фаоллари томонидан электорат вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларга амалдаги қонун ҳужжатлари моҳиятини тушунтиришга қаратилган 150 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Айниқса, вилоят ишбилармонларига «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» асосида қабул қилинган янги қонунлар кенг имкониятлар яратаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айни пайтда халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам асосий эътиборни маҳаллий ижро ҳокимияти вакилларининг тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган  муаммоларни ҳал этиш юзасидан олиб бораётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларни эшитишга қаратмоқдалар. Вилоят кенгашидаги партия депутатлик гуруҳида 30 нафар O’zLiDeP аъзоси бўлиб, улар ташаббуси билан вилоят кенгашининг март ойида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 19 январда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар» ҳамда «Бухоро вилоятининг 2012 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури» бажарилиши бўйича ижроия ҳокимият вакиллари томонидан олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш Ҳаракат дастури» муҳокама қилинди. 14 июль куни эса депутатларимиз Бухоро туманида инвестиция дастурининг бажарилишини атрофлича ўрганиб чиқдилар. Депутатлик гуруҳининг 27 август куни ўтказилган навбатдаги йиғилишида эса  Президентимизнинг 2006 йил 3 августдаги «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ҳусниддин ўойиров, шунингдек, Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бердиев, Солиқ бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Нормирзаевларнинг ҳисоботлари эшитилди.— Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган 27693 та тадбиркорлик субъектининг 2044 таси саноат, 4476 таси савдо ва умумий овқатланиш, 1614 таси қурилиш ва транспорт соҳасида юритмоқда, — дейди O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Сувон Жўраев. — Бу йўналишда қўлга киритилган муваффақиятлар билан бирга фаолиятимизда ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар борлигини ҳам тан олишимиз керак. Мисол учун, айрим туман ва шаҳарларда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари сони қиқараётган бўлса-да,  фаолларимиз, айниқса, маҳаллий кенгашлардаги депутатларимизнинг соҳага, бошқача айтганда, электорат фаолиятига эътибори кучайтирилиши керак. Бу эса жойларда ана шундай натижаларга олиб келган сабаблар жиддий ўрганилиши лозимлигини ҳам англатади.

“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме