13:00 22.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МАСЪУЛИЯТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташқари партия фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Йиғилишда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг тумандаги ижроси, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Шерзод Пўлатов, туман ҳокимлигининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи Олим Қобуловнинг ҳисоботлари эшитилди.
Таъкидландики, туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, “Обод турмуш йили”нинг 1-чораги мобайнида 107 нафар ёш йигит-қиз янги иш ўрни билан таъминланган. Уларнинг 45 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир. Шунингдек, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун тарғиботи бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида 12 марта учрашув, 7 марта давра суҳбати ўтказилган. Банк, солиқ идоралари вакиллари, депутутлар тарғибот ишларига жалб этилган. Ҳисоботлар эшитилгач, депутатлик гуруҳи туманда оилавий корхоналарни ташкил этиш ва шу асосда янги иш ўринлари яратиш бўйича бажарилган ишлар етарли эмас, деган қарорга келди. Шунинг учун бу борада депутатлар, банк, солиқ, бандликка кўмаклашиш ва бошқа дахлдор ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Йиғилишида ушбу масалани халқ депутутлари туман кенгаши сессияси муҳокамасига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати ходими
Обсудить новость на Форуме