05:15 24.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МАМЛАКАТИМИЗДА БИЗНЕС МУҲИТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ИЖРОСИ O‘ZLIDEPФРАКЦИЯСИ ТОМОНИДАН МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2013 йил 20 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон РеспубликасиДавлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси муҳокамаси кун тартибидаги асосий масала бўлди.
O`zLiDeP фракцияси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 2013 йилнинг биринчи ярмида Олий Мажлис томонидан тасдиқланган параметрларига мувофиқ, шунингдек, 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан ҳукуматнинг жорий йил 18 январдаги мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишларини мақсадли амалга ошириш билан ижро этилганини таъкидлади.
Чуқур ўйланган ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва банк-молия соҳасининг барқарор ишлаши макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодиётдаги юқори ўсиш суръатларини таъминлади. Хусусан, 2013 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,2 фоизни, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 7,3 фоизни ташкил этди. Биринчи ярим йилликда Давлат бюджети ЯИМ нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди, даромад қисми эса 100,5 фоиз бажарилди. Ташқи савдо балансида ижобий сальдо кузатилди.
O`zLiDeP фракцияси партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратилганини алоҳида қайд этди. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, йил бошидан буён мамлакатда 15,8 мингта янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Янги кичик бизнес субъектларининг кўп қисми саноат (умумий миқдорнинг 28,2%), савдо ва умумий овқатланиш (26,8%), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги (15,1%) ва қурилиш (9,6%) соҳаларига тўғри келди. Натижада ишлаётган кичик бизнес корхоналарининг умумий сони 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоиз ўсди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кўпайди, бу эса ягона солиқ тўлови тушуми ўсишига олиб келди. Хусусан, даромаднинг ушбу туридан ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 24,5 фоиз кўп маблағ келиб тушди.
Шу билан бирга, O`zLiDeP жойларда тадбиркорлик фаолияти учун бизнес муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонунчилик талабларининг бажарилиши, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини тўла таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари, масалан, 2011 йил 7 февралдаги “Давлат харидлари тизимини оптималлаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-1475 сонли қарори талабларини амалга ошириш ҳақида таклифлар билдирди.
Йиғилиш давомида O’zLiDeP фракцияси аъзолари кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерликни янада ривожлантириш учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб, солиққа тортиш базасининг кенгайиши ва Давлат бюджети даромад қисмининг сезиларли ўсишига, унинг нақд тушум кўпайишига олиб келишини қайд этдилар.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масала юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме