05:00 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР – МУВАФФАҚИЯТЛИ БИЗНЕС

Жорий йилнинг 23 май куни Тошкент шаҳрида “Малакали мутахассислар – муваффақиятли бизнес” номли Халқаро HR-Форуми ўтказилди. Бизнес йўналишидаги мутахассислар, таҳлилчи ва меҳнат бозори экспертлари тажриба алмашинуви кутилаётган кенг қамровли ҳисобланган мазкур тадбир мамлакатимизда илк бор ўтказилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Форум ташкилотчиси “Келажак овози” қошидаги Ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш маркази, “SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги” ва Фонд Форум. 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар, ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари, саноат, қурилиш ва савдо масалалари бўйича қўмиталари, ЎзЛиДеП фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кўмагида ташкил этилди. 
НР-Форумнинг асосий мақсади – меҳнат бозорининг ривожланиш тенденсиялари, замонавий шароитларда бизнес юритиш ҳамда ходимларни самарали бошқариш стратегияси ва мамлакат кадрлар тайёрлаш салоҳияти бўйича давлат, олий ўқув юртлари, иш берувчи компаниялар интеграцияси масалаларига тегишли долзарб муаммолар муҳокамаси учун яратилган музокаралар майдонини яратишдан иборат.
Форум 150 дан ортиқ иштирокчини ўзига қамраб олди, унинг асосий иштирокчилари йирик маҳаллий ва халқаро компанияларнинг топ-менежерлари, меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш органлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари, мамлакатимиз етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, меҳнат бозори экспертлари ҳамда таҳлилчилари, бизнес-тренерлар ҳамда кадрлар маслаҳатчиларининг, шунингдек, HR-бренди доирасида ва кадрларни бошқаришда замонавий технологиялар бўйича етук хорижлик мутахассисларнинг иштироки кутилмоқда.
Форум иши фаолиятида HR-брендинги соҳаси ва ходимлар бошқарувининг замонавий технологиялари бўйича чет эллик мутахассисларнинг иштироки кутилмоқда. Форумнинг махсус меҳмони – Employer Brand International компаниясининг ташкилотчиси ва раҳбари, иш берувчилар брендинги соҳаси бўйича таниқли жаҳон эксперти – Бретт Минчингтон! Форум иштирокчиларини HR-брендингининг устиворликлари ва самарали ускуналари бўйича махсус мастер-класс Бретт Минчингтоннинг махсус маҳорат дарслари машғулотлари кутмоқда.
Форум мажлисларида бир қатор мавзулар: жумладан, айни пайтдаги тараққиёт даврида инсон имкониятларини бошқариш тармоқлари, замонавий меҳнат бозори тенденцияларининг ривожланиши, аҳолини ишга жойлаштириш ва янги иш жойлари ташкил этишда давлат сиёсати, компания бизнес-стратегиясининг НР-стратегияси интеграция жараёнлари, ходимларни ўқитиш, тайёрлашда мотивациялаш усуллари, меҳнат қонунчилигини мукаммаллаштириш ва бошқа бир қатор мавзуларда музокаралар бўлиб ўтади. Таниқли иш берувчилар ёш мутахассисларни жалб қилиш, олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш, кўникмаларини ҳосил қилиш ва мотивациялаш бўйича самарали дастурлари тажрибаси билан ўртоқлашадилар. Нуфузли олий ўқув юртларининг ректорлари эса бугунги кунда меҳнат бозорининг долзарб масаласига тегишли бўлган амалий тажриба соҳаси - талабаларда кўникма ва малака ҳосил қилиш мақсадида бизнес билан амалий ҳамкорлик ишлари ҳақида гапириб берадилар.
Бундан ташқари, Форумнинг иккинчи куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “Замонавий меҳнат бозори талабига эга юқори малакали кадрларни тайёрлашда ОЎЮлари ва бизнеснинг интеграциялашуви” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Унда ОЎЮ вакиллари бизнес билан ўзаро амалий ҳамкорлик натижалариҳақида гапириб берадилар. ўзаро амалий ҳамкорлик доирасида “Келажак овози”қошидаги Ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш маркази билан биргаликда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” тадбирларини мунтазам равишда ўтказилиб борилган ва унинг натижасида минглаб ОЎЮлари битирувчилари иш ўринларига эга бўлганлар. 
Айнан шундай модель бўйича форум доирасида яна бир кенг қамровли тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Бу халқаро олий ўқув юртлари мутахассислик ва ярмарка вакансияси куни муносабати билан бўлиб ўтадиган “Иш кўп” ярмаркасидир. Форум доирасида яна бир йирик тадбир – Олий ўқув юртлари ўртасида Карера куни ва бўш ўринлар Ярмаркаси “Иш кўп” номи остида ишга жойлашиш ва карера йўналишига бағишланган тадбир бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирда иш берувчи компаниялар бўш иш ўринлари билан иштирок этишиб, ёшларга яратилган шарт-шароитлар, мутахассислар билиши лозим бўлган талаблар билан иштирокчиларни атрофлича таништиришса, олий ўқув юрт вакиллари эса битирувчилар ҳақида батафсил маълумот берадилар. Форум ташкилотчиларининг маълумотига кўра, унда 5000 дан ўн минггача ёшлар иштирок этишади.
Ушбу тадбир иш берувчи компанияларга иш изланишида юрган мутахассислар билан бевосита мулоқотда бўлиш, шунингдек олий ўқув юртлари талабалари ва битирувчилари билан учрашиб, уларга ўз фаолиятлари ҳақида маълумот берадилар ҳамда бўш ўринларга энг яхши, энг фаол, энг иқтидорли, тиришқоқ бўлажак ходимларни танлаб олишларига имконият беради. Ўз навбатида иш излаётган мутахассислар олдида мамлакатнинг нуфузли компанияларига “ешиклар очилиб”, бўш ўринлар рўйхати, тажриба орттириш дастурлари, турли бандликларга боғлиқ ишга кириш таклифлари билан танишадилар. Олий ўқув юртлари ўртасида Карера куни ва бўш ўринлар Ярмаркаси “Иш кўп” номи остида ўтказиладиган ярмаркада 10 000 гача иш қидирувчилар қатнашиши кутилмоқда. 
“Шарқ бизнес хабарномаси” газетаси2013 йил 29 май №21 (148) 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме