13:00 20.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАҲАЛЛИЙ БИРЖА БОЗОРИ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ – O‘ZLIDEP ФРАКЦИЯСИ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

2013 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. O`zLiDeP фракцияси мажлисида қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Авваламбор, мажлис иштирокчилари «Биржа фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этди, чунки O`zLiDeP фракцияси учун парламент фаолиятининг асосий устуворликларидан бири бу Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясининг демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга оширишдан иборат.

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг долзарблиги шу билан белгиланадики, мамлакатимиз биржаларига ўз фаолиятининг аниқ ҳуқуқий тартибга солинишини талаб қилинмоқда. Зеро, бугунги кунда уларнинг фаолияти умумқабул қилинган талабларга жавоб бермаяпти, бу эса партия электорати манфаатларига таъсир кўрсатмаслиги мумкин эмас, деб таъкидлайди O`zLiDeP фракцияси аъзолари. Биринчи галда, бу биржалар базавий активларининг кундалик нархи шаклланиши (котировкаси) билан боғлиқ. Бу эса, баъзан воқеликка мос бўлмаган нархларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва биржанинг бозор инфратузилмаси институти сифатидаги ролини бузиб кўрсатади.

Партиянинг Қонунчилик палатасидаги депутатлари таъкидлашича, қонун лойиҳасини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, у бозор нархларининг шаклланиши (котировкаси), нархларнинг содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларидан суғурталаш, савдо қилинаётган активларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, нархларнинг очиқлигини таъминлаш, нархларнинг, шунингдек талаб ва таклиф нисбатининг келгуси ўзгаришлари тенденцияларини белгилаш жараёнларининг жаҳон стандартлари даражасидаги ҳуқуқий таъминоти каби қатор вазифаларни ҳал қилишга қаратилган.

O`zLiDeP фикрича, қонун лойиҳасининг муҳим элементлари ва бошқа янгиликлар, жумладан, маҳаллий биржалар томонидан дунё тажрибаси нуқтаи назаридан хос бўлмаган вазифаларни бажаришни ман этиш, биржа ходимлари малакасига талабларни белгилаш, уларни киритиш эса биржа раҳбарлари ва етакчи мутахассислари умумий касбий тайёргарлик даражасини оширишга кўмаклашади, шу билан бирга, ушбу лойиҳага принципиал жиҳатдан янги ҳужжат тури – биржа фаолияти айрим масалаларини очиб бераётган ва аниқлаштираётган Ўзбекистон Республикаси биржа фаолияти миллий стандартлари киритилмоқда.

Умуман олганда, O`zLiDeP фракцияси томонидан ушбу қонун лойиҳасининг қўллаб-қувватланиши биржа фаолияти масалаларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти амал қилиши учун нафақат шароитлар яратади, балки хорижий инвесторлар учун маҳаллий биржа бозори жозибадорлигини оширади.

O`zLiDeP фракцияси томонидан «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ва «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Мажлисда қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳалари васийлик ва ҳомийлик институти қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш ҳамда васийлик ва ҳомийликни амалга оширишнинг самарали механизмларини яратишга қаратилган. Биринчи навбатда бу амалдаги қонунчиликда васийлик ва ҳомийлик органлари тушунчасига таъриф ҳали ҳам берилмаганлиги ҳамда васийлик ва ҳомийликка муҳтож бўлган барча тоифадаги шахслар учун уни амалга ошириш механизмлари етарлича белгиланмаганлигига тегишлидир.

Васий ва ҳомий бўлмоқчи бўлган шахсларни танлашнинг аниқ ҳуқуқий мезонлари, уларнинг дастлабки руҳий-педагогик ва ижтимоий тайёргарлиги мавжуд эмас, бу эса васийлик ва ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар мослашуви ҳамда тарбияланувчиларни институционал муассасаларга қайтишининг олдини олиш учун катта аҳамиятга эга. O`zLiDeP фикрича, вояга етмаганларнинг ижтимоий етимлигини ҳамда васийлик ва ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган шахсларнинг ижтимоий патронажини бартараф этиш ва олдини олиш учун ижтимоий хизмат кўрсатаётган муассаса, ташкилотлар тизимини ривожлантириш учун қулай қонунчилик шароитларини яратиш масаласи ҳам эътибор талаб этмоқда.

O`zLiDeP фракцияси вакиллари фикрича, мазкур қонун лойиҳаларини қабул қилиниши мамлакатда васийлик ва ҳомийлик тизимини модернизация қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга олиб келади, васийлик ва ҳомийлик механизмини такомиллаштиради, бу эса васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг барча тоифалари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ижобий таъсир кўрсатади.

Мажлис якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан O`zLiDeP фракцияси томонидан тегишли қарор қабул қилинди. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме