17:45 03.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МАҲАЛЛАДА БПТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Партия ҳаётидан
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Избоскан туман кенгаши Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги арафасида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик: тадбиркорлик ва фермерликка кенг йўл” мавзуида учрашув ўтказди. Пойтуғ шаҳридаги М.Тўхтабоев номидаги маҳаллада бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилаётган эътибор, соҳада изчиллик билан давом эттирилаётган ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг ривожи каби мавзуларда сўз борди. Учрашувда мазкур маҳаллада O‘zLiDePнинг бошланғич ташкилотини тузишга қарор қилинди. Маҳалланинг O‘zLiDeP фаолиятига қизиқиш билдирган фаолларидан партия сафига қабул қилиш учун аризалар олинди.Тадбир давомида янги ташкил этилган БПТ фаолиятини самарали йўлга қўйиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Партия дастури ва Сайловолди Платформасидан келиб чиққан ҳолда БПТнинг яқин истиқболдаги вазифалари белгилаб берилди.
Отабек УМАРОВ,O‘zLiDeP Андижон вилояти матбуот хизмати ходими
Обсудить новость на Форуме