17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
МАҚСАДИМИЗ МАМЛАКАТИМИЗДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШИШ
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” партиявий лойиҳасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Лойиҳа доирасидаги ўқув семинарида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан жорий йилда амалга оширилган партиявий лойиҳалар натижалари, айниқса, маҳаллаларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш билан боғлиқ амалий ҳаракатларни янада кучайтириш, оилавий бизнесни ривожлантириш ва шу орқали маҳаллани тадбиркорлик марказига айлантириш ҳақида сўз борди. - O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бир неча партиявий лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари М.Акрамова. – Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида “Аёллар қаноти” томонидан маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантириш мақсадида 1261 та давра суҳбати, учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилиб, уларда 80 мингга яқин хотин-қиз иштирок этди. Биргина “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган босқичларида қатнашган хотин-қизларнинг 300 нафарига 2 миллиард сўмдан ортиқ кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Тадбир давомида иштирокчилар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, жумладан, оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, соҳадаги имтиёз ва енгилликлар, улардан фойдаланиш йўл-йўриқлари, банк кредити сиёсати, гаров таъминоти каби мавзуларда маърузалар тинглади.
- Лойиҳа туфайли партиямизга хайрихоҳ бўлган аёллар сони ортмоқда, - дейди O‘zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, “Шаҳлия” тикувчилик корхонаси раҳбари Шоҳиста Мадиёрова. – Бундан ташқари, аёл тадбиркорларимиз лойиҳамизда қатнашиб, пишиқ-пухта бизнес режа тузишни ўрганаётир. Бу биз учун муҳим. Зеро, оилавий тадбиркорлик мукаммал бизнес режа асосида ташкил этилгандагина ишнинг самараси юқори бўлади. Ўқув семинарида бизнес юритишнинг ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатларига жиддий эътибор қаратилди. Соҳанинг етук мутахассислари, тажрибали тадбиркорлар лойиҳа иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Лойиҳанинг вилоят босқичи якунида энг яхши бизнес режалар эгаларига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме