22:30 24.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

2013 йил  21 январь куни O`zLiDeP Шовот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бизнес-режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш” мавзуида амалий семинар ўтказилди.Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси ва тижорат банклари вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ходимлари, тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этишди.   Тадбир давомида иштироклар томонидан бизнес-режа тузишнинг самарали йўллари, уни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда бизнес-режа орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш йўналишида қатор ўқув-семинарлар ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад хотин-қизларнинг илм-фан, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига янада фаол иштирокини таъминлаш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, бизнес-режа тузишнинг техник-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида маълумот беришдан иборат эди. Амалий семинар иштирокчилар эътироф этганидек, бизнес-режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослашнинг самарали томони ўзаро тажрибаларнинг оммалашувида намоён бўлади. Тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланган хотин-қизларнинг бизнес лойиҳалари “Обод турмуш йили”да жойларда эл-юрт фаровонлиги, турмуш ободлигига хизмат қилади.Амалий семинар чоғида соҳа мутасаддилари томонидан иштирокчиларга бизнес-режа ўзи нималиги, уни тузишнинг қонун-қоидалари, бизнес-режа орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишнинг самарали томонлари ҳамда унинг техник-иқтисодий жиҳатлари юзасидан атрофлича ахборот бериб ўтилди.  Тадбирда тадбиркорлик фаолиятига доир бизнес-режаларни банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида ҳам банк ва молия муассасалари мутахассислари томонидан иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.  Сўзга чиққанлар, O`zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланганидек, жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда хотин-қизларни, айниқса қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлигини қайд этишди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме