21:15 29.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

МАҚСАД – ПАРТИЯ ТУЗИЛМАЛАРИ ИШИНИ ЖОНЛАНТИРИШ

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан Шаҳрисабз туманидаги “Паҳлавон” ташхис марказида Китоб, Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз туманларидаги партия депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбир Давлатимиз раҳбарининг Халқ депутатлари Тошкент ва Андижон вилоятлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги, шунингдек, “Замонавий уй-жой қурилиши - қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференциядаги маърузалари мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, улардан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланди. 

– Юртбошимизнинг мазкур маърузалари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари учун доимий семинарлар ташкил этилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Анвар Нусуров. – Тадбирларда депутатлик гуруҳлари билан ишлашни самарали ташкил этиш, уларнинг халқ депутатлари кенгашларидаги таъсир кучини, электорат ва партия тузилмалари билан алоқасини кучайтириш, депутатларнинг сиёсий фаоллигини ошириш каби масалалар муҳокама этилаётир.

 Сиёсий таълим маркази раҳбари Ботир Мусурмонов O‘zLiDeP кадрлар захирасини шакллантириш дастурига мувофиқ ўтказилаётган махсус ўқув курслари фаолияти ҳам самарали ташкил этилаётганини таъкидлади.

“Партиямиз кашф этаётган билимдон ва етук кадрлар турли даражадаги партия тузилмалари ва давлат ҳокимияти вакиллик органларида ишлашга қодир эканига тўлиқ ишонамиз”, – деди Б.Мусурмонов.  

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Сиёсий таълим маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида турли мавзуларда 21 та давра суҳбати, ўқув семинари, депутатлар билан учрашувлар ташкил этилган.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме