14:00 30.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Лизинг, суғурта ва аудиторлик хизматлари механизимларини янада такомиллаштириш масалалари: ҳозирги ҳолат, муаммо ва ечимлар
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига замонавий молиявий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш – давр талаби 2012 йил 28 июнь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Лизинг, суғурта ва аудиторлик хизматлари механизимларини янада такомиллаштириш масалалари: ҳозирги ҳолат, муаммо ва ечимлар” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди. Тадбирда парламент қуйи палатасидаги ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралардан, етакчи лизинг, суғурта ва аудиторлик ташкилотлари вакиллари, амалий тажрибага эга экспертлар, олимлар, тадбиркорлик ва кичик бизнес вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Мазкур тадбир ЎзЛиДеП ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган учинчи йирик тадбир ҳисобланади. Ушбу лойиҳа доирасида ҳар ойда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказиладиган амалий мулоқотларнинг бу галгисини ўтказишдан мақсад, мамлакатимизда янги замонавий молиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш, лизинг, суғурта ва аудиторлик хизматларини янада ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришнинг навбатдаги қадамларини муҳокама этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари фаолиятига молиявий хизматлар кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш ҳамда мазкур соҳаларда қўлланилаётган амалдаги қонунчиликни яхшилаш бўйича тегишли таклифларни шакллантириш ва уларни ЎзЛиДеП фракцияси фаолиятида эътиборга олиш учун ишлаб чиқишдан иборат. Ўзбекистонда Юртбошимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим таркибий қисми бу тадбиркорликни ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдир.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутадиган молиявий хизматлар кўрсатиш тизими ривожланиб, уларнинг хизмат кўрсатиш кўлами тоборо кенгайиб бормоқда.
Мамлакатимизда хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари фаолияти ривожлантирилганлиги боис молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича бозор иқтисодиёти тамойилларига тўла жавоб берадиган ишончли тизим ва механизмлар шакллантирилди ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.Айни пайтда, лизинг, суғурта ва аудит каби молиявий хизматлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантиришда, уларнинг рақобатбардошлигини оширишда муҳим ўрин тутаётган хизматлар сирасига киради. Бугунги кунда мазкур соҳаларни ривожлантириш учун қулай муҳит ва тегишли ҳуқуқий асослар яратилган. Жумладан, 1999 йил 14 апрелдаги “Лизинг тўғрисида”ги, 2002 йил 5 апредаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, 1992 йил 9 декабрдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар (ушбу қонунларга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда бир неча маротаба тегишли ўзгатиш ва қўшимчалар киритилган) ҳамда соҳа ривожининг босқичларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган Президент Фармон, Фармойиш ва Қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Қаролари каби қатор қонуности хужжатлари билан тартибга солиб келинмоқда. Шунингдек, техника, технология ва бошқа асосий воситаларни лизинг асосида етказиб бериш, техник ва бошқа сервис хизматлар кўрсатиш, кредит ресурсларидан фойдаланиш, солиққа тортиш, суғурталаш борасида яратиб берилган кафолат, имконият ва имтиёзлар улар фаолияти ривожланишининг асосий омили бўлиб хизмат қилмоқда. ЎзЛиДеП ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда улар фаолиятига турли молиявий хизматларни кенг жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, ушбу соҳаларни ривожлантириш, кичик бизнес вакиллари, тадбиркор ва фермерлар фаолияти самарадорлигини оширишда, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва уларнинг негизида рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этишда муҳим ҳисобланади. Буларнинг барчаси охир-оқибат узоқ муддатли мақсадга эришиш, яъни Ўзбекистоннинг илғор ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олишига, халқимизга муносиб турмуш шароитлари ва дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашади. Тадбирда таъкидланганидек, 2002 йилда лизинг фаолияти билан шуғулланган субъектлар сони 17 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда улар сони 80 дан ошди.Экспертлар лизинг операцияларининг таркибий ўзгаришларига асосий этиборни қаратишди, 2000-2005 йилларда лизингга берилган объектлар орасида катта улушни қишлоқ хўжалиги техникаси ташкил қилган бўлса, 2011 йил якунлари бўйича технологик асбоб-ускуналар етакчи ўринни эгаллаган. Юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, махсус қурилиш техникаси, автотранспортга бўлган қизиқиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд эҳтиёжлар миллий лизинг компаниялари фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Ўтган йил якунларига кўра, асосий капиталдаги инвестицияларда лизинг операциялари улуши 2,7 фоиз, молия хизматлари соҳасида 13,8 фоизни ташкил этди. Лизинг битимлари ҳажмида лизинг компаниялари улуши 67,1 тижорат банклари улуши 32,9 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, 2011 йилда умумий қиймати 484 миллиард сўмдан зиёд 6 мингдан ошиқ лизинг битимлари тузилди ва лизинг хизматлари ҳажми 2010 йилга қараганда 10 фоиз кўпайди.Биргина мисол, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан 2009 йилда 3133 та, 2010 йилда 3444 та техникалар фойдаланувчиларга етказиб берилган бўлса, 2011 йилда эса 5393 та замонавий техника лизингга етказиб берилган.Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қиинаётган Қарорлар ҳамда алоҳида эътибор натижасида мамлакатимизда суғурта бозори жадаллик билан ривожланиши таъминланиб, унинг хизмат кўрсатиш турлари ва сифати яхшиланиб бормоқда. Шунингдек, суғурта бозорининг мамлакат ички маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши ошган ҳолда Иқтисодиётимизни ривожланишида муҳим ўрин эгалламоқда.Мамлакатимиз суғурта базорида 2007 йилда 27 та суғурта компаниялари 40 дан ортиқ хизмат турлари билан фаолият кўрсатган бўлса, 2011 йилга келиб эса 37 та суғурта компаниялари томонидан 90 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатилиб келмоқда. 2011 йилда суғурта компаниялари томонидан тўпланган суғурта мукофотлари ҳажми 2010 йилдагига нисбатан 36,6 фоизга ўсганлиги кузатилган.Бугунги кунда янги суғурта турлари ҳаётга татбиқ этилмоқда, халқаро тажрибанинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланилмоқда. Буларнинг барчаси, табиийки, суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни изчил такомиллаштириб боришни тақозо қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг қонунчилик ташаббуслари асосида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тайёрланди ва мазкур қонун жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб кучга кирди.Шунингдек, давра суҳбати давомида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳамда йирик саноат кохоналарининг ривожланиб бориши натижасида аудиторлик хизмтларига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.Айни пайтда, бу соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида Аудиторлик ташкилотларининг моддий техник базаси, хизмат кўрсатиш турлари ва сифати яхшиланиб бораётганлиги кузатилмоқда.Бугунги кунда республикамизда жами 103 та аудиторлик ташкилотлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда 724 та профессионал аудиторлар фаолият кўрсатмоқда.Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, фаолият кўрсатаётган аудиторларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.Жумладан, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси қошида ташкил этилган аудиторларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан 2001 йилда 300 дан ортиқ аудиторлар, аудиторлик текширувларини ўтказиш ва профессионал хизматларни кўрсатиш, аудитнинг халқаро стандартлари бўйича замонавий билим ва малакаларини оширишга эришган.Амалий мулоқотда қайд этиганидек, Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси қабул қилингани иқтисодиётни либераллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар очди, бу эса ЎзЛиДеП электоратининг манфаатларига тўлиқ жавоб беради. Тадбирда мутахассислар томонидан ўқилган маърузалар асосида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.Таъкидланганидек, ривожланишимизнинг бугунги босқичидан келиб чиққан ҳолда ушбу соҳаларга оид ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш ҳолда улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва зарурий шарт-шароитларни яратиб бериш лозим.Ташкил этилган тадбир давомида бошқа қатор чоралар ҳам белгиланиб, амалий хулоса ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилди. Амалий мулоқот иштирокчиларининг фикрича, уларнинг амалга оширилиши молиявий хизматлар кўрсатиш тизимини, жумладан лизинг, суғурта ва аудит компаниялари фаолиятини сезиларли равишда ривожланишига, шу орқали мамлакатда тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлашга хизмат қилади. Амалий мулоқот якуни бўйича унинг иштирокчилари томонидан аниқ таклифлар билдирилди, жумладан, Лизинг шартларни янада соддалаштириш, йирик саноат корхоналари учун замонавий технологияларни харид қилишда узоқ муддатли ва кам фоизли лизинг шартларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларида лизинг компанияларнинг фаоллигини ошириш, суғурта хизматларини, айниқса, аҳолининг соғлиғи, мол-мулки, жавобгарлигини суғурталаш йўналишларида чекка қишлоқларга ҳам фаол кириб бориш, мамлакатимизда кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирилаётганлигидан келиб чиққан ҳолда ишбилармонлар манфаатини ҳимоялашга қаратилган махсус суғурта акциялар жорий этиш, тизимга энг замонавий ахборот-коммуникация, юқори ҳимояланган ва тезкор ишловчи технологияларини жалб қилиш лозимлиги билдирилди. Бу масалалр, ўз навбатида, суғурта компанияларида маълумотлар алмашиш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнини жадаллаштириш баробарида, қимматли вақтни тежаш имконини ҳам беради.Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган аудиторлик компаниялари ва қатор аудиторлар томонидан аудиторнинг малакавий сертификатини бериш, муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибларини қонунда янада мустаҳкамлаш борасида амалий таклифлар билдирилди.Ушбу барча таклифлар умумлаштирилиб, ЎзЛиДеПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси вакилларига “Лизинг тўғрисида”ги, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларни янада такомиллаштирилишида эътиборга олиш учун берилди. ЎзЛиДеП ва унинг қуйи палатадаги фракцияси келгусида ҳам давлатимиз раҳбари тақдим этган Концепцияда белгиланган қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга бу каби тадбирларни ташкил этиш орқали экспертлар ва мутахассисларнинг кенг доирасини жалб қилишни режалаштирмоқда.Обсудить новость на Форуме