17:45 03.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЛОЙИҲАНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Андижонда O‘zLiDePнинг “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичи ўтказилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш, ҳуқуқий билимларини ошириш, қишлоқ хотин-қизларининг жамият ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш мақсадида ташкил этилган лойиҳанинг ушбу босқичида қарийб 50 нафар хотин-қизлар қатнашди. Дастлаб лойиҳа доирасида ўқув семинари ўтказилиб, унда оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, банк-кредит сиёсати, оилавий бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш, солиқ юкини пасайтириш, мукаммал бизнес режа тузиш масалалари муҳокама этилди. Шундан сўнг иштирокчилар ўз бизнес режаларининг тақдимотини ўтказди. Энг яхши деб топилган бизнес режалар эгаларига банклардан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Отабек УМАРОВ,Вилоят Кенгаши матбуот хизмати ходими
Обсудить новость на Форуме