13:00 11.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЛОЙИҲАНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ
Беруний туманидаги қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда тумандаги коллежлар талабалари ўз бизнес лойиҳалари билан иштирок этди.
- Бу йилги “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида сартарошликка доир бизнес режам билан қатнашяпман, - дейди Беруний агросаноат ва иқтисодиёт коллежи 3-курс талабаси Достон Эгамов. - Партия томонидан ишлаб чиқилган бу каби лойиҳалар биз ёшларга кўплаб имкониятлар яратиб бермоқда.
Мазкур коллежнинг 3-курс талабаси Шоҳиста Каримбоева ўтган йили “Ишбилармон талаба” лойиҳасида ҳам фаол қатнашган эди.
“Бу йил “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида ўзимни синаб кўряпман. Тикувчиликка доир бизнес режам қўллаб-қувватланишига эришмоқчиман”,- дейди Шоҳиста.
Лойиҳанинг туман босқичида қатнашган иштирокчиларнинг беш нафари Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме