20:00 30.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲАНИНГ САМАРАСИ ЮҚОРИ БЎЛМОҚДА

Қашқадарё вилоятнинг Миришкор туманида “Мулкдор оила” партиявий лойиҳасининг туман босқичи ўқув семинари ташкил этилди. 
Семинарда иштирокчилар оилавий тадбиркорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари, деҳқон хўжалигига асосланган оилавий бизнесни ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда суғурта бозори ва банк муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, кредит ва гаров ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар. 
Тадбирда юртимизда бу борада қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. 
Семинарда қатнашган тадбиркор ва фермерлар янги ўқув технологияларига асосланилган ҳолда машғулот ўтказди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, муайян йўналиш ва мавзу бўйича мунозара қилди. 
– O‘zLiDeP ташкил этаётган бундай тадбирлар биз учун катта маҳорат мактаби бўлаётир, – дейди Миришкор туманидаги “Чориев Камолиддин Қўлдошевич” кўп тармоқли фермер хўжалиги раиси Қўлдош Чориев. – Чунки биз ҳам назарий, ҳам амалий билимларимизни кенгайтиришга эришяпмиз. Ушбу семинардан олган билимларимга таяниб фермер хўжалигимга яна бошқа бир қатор тармоқ соҳаларини қўшмоқчиман. “Мулкдор оила” лойиҳаси эса аҳоли бандлигини ва фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан жуда муҳим аҳамият касб этади. 
Якка тартибдаги тадбиркор Малика Аминова ҳам партиявий лойиҳаларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. – Мазкур лойиҳа менинг тадбиркорлик соҳасидаги билимларимни янада кенгайтиришда кўмак бўлмоқда ва “Мулкдор оила” лойиҳасида қатнашиб, 10 миллион сўм кредит олиш ниятидаман. Бу маблағ орқали мен ўз тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириб, бир қатор ёшларни иш билан таъминлаш имконига эга бўламан, - дейди М.Аминова.  
“Бугунги тадбирда олган маълумотларим бу ниятимни амалга ошириш учун қилишим зарур бўлган ишлар йўналишини аниқлаштириб олишимга катта ёрдам берди”, – деди М.Аминова.
Тадбирда O‘zLiDePнинг фаол ҳамкорлари - Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, тижорат банклари каби ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди. 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме