19:45 05.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲАЛАРИМИЗ ЁШЛАР ЎРТАСИДА ОММАЛАШМОҚДА

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси вилоят босқичи доирасида ўқув семинари ташкил этди. 
Жорий йилда лойиҳанинг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этиш учун вилоят бўйича таълим муассасалари битирувчиларидан 200 дан ортиқ ариза келиб тушди. Уларнинг 125 нафари вилоят босқичига саралаб олинди. 
- Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйиш учун имкониятлар катта, - дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши бўлим мудири Ш.Раҳматов. - 2013 йилда лойиҳамизда қатнашган битирувчиларнинг 80 нафари жами 824 млн. 850 минг сўмлик имтиёзли микрокредитлар олишга эришди. Натижада 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Ўқув семинари иштирокчилари тажрибали мутахассислардан йўл-йўриқ ва тавсиялар олиб, ўз бизнес режаларини янада такомиллаштириш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, улар бизнесни бошлашнинг дастлабки ва кейинги босқичларида учрайдиган баъзи муаммоларни ечишнинг самарали усуллари билан таништирилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўз бизнес режаларининг тақдимотини ўтказди. Энг истиқболли лойиҳалар учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. 
- Мен лойиҳада хўжалик қоғозлари ишлаб чиқаришга оид бизнес режам билан қатнашдим, - дейди Навоий кончилик коллежи талабаси Шаҳноза Бобомуротова. - Банкдан 27 миллион сўм кредит олиш имконини берувчи сертификатга эга бўлдим. Энди яқин келажакда беш нафар тенгдошимни доимий иш билан таъминламоқчиман.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме