16:00 02.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЛОЙИҲАЛАРИМИЗ ЁШЛАР ҲАЁТИДА
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг иштироки” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир дастурига мувофиқ O’zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши “Юксалиш сари” ёшлар клубидаги бошланғич партия ташкилотининг 2012 йилги ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. БПТ раисининг ўтган 2012 йилда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш каби йўналишларда амалга оширилган ишларга доир ҳисоботи тингланди. Таъкидландики, O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар манфаатларини ифодаловчи ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қанча лойиҳалар, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб келмоқда. Айниқса, партия шаҳар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ёшлар клубларининг бу саъй-ҳаракатлардаги иштироки фаол бўлаётир. “Лойиҳаларимиз - ёшларга, тадбиркорларга ва ҳар бир оилага” шиори остида тақдим қилинган “Ишбилармон талаба стипендияси”, “Диплом билан бизнесга”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Хавфсиз интернет”, “Мулкдор оила”, “Сенинг тенгдошинг” каби лойиҳаларда бошланғич партия ташкилоти кўмагида ёшларнинг кенг иштироки таъминланди. “Юксалиш сари” ёшлар клуби БПТ томонидан 2012 йил давомида шаҳар миқёсида белгиланган партиявий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 30 дан ортиқ тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирларда фаол иштирок этган 80 га яқин йигит-қиз O’zLiDeP шаҳар Кенгашининг ёш истиқболли кадрлар захирасига олинди.Партиявий лойиҳаларга тавсия этилган икки номзод республика босқичларида иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.Биргина “Диплом билан бизнесга” лойиҳасига иштирок этган ёшларнинг 10 дан ортиғи ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Давра суҳбати давомида “Юксалиш сари” ёшлар клуби бошланғич партия ташкилотининг Президентимиз Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасидан келиб чиқадиган энг устивор вазифалари белгилаб олинди. Тадбир якунида ёшлар клуби БПТга 3 нафар янги аъзо қабул қилинди ва уларга партия аъзолиги гувоҳномаси топширилди.
Юсуфжон ЮсуповO’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме