17:45 03.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲАЛАР МУВАФФАҚҚИЯТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

O‘zLiDePнинг Андижон вилоят Кенгаши “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида кенг нишонланган Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олди. Хусусан, Кенгашнинг турли бўлим ва секторлари томонидан бир қанча партиявий лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди. “Ёшлар қаноти” аъзолари “Парламентда менинг ўрним”, “Диплом билан бизнесга” лойиҳалари доирасида кўплаб давра суҳбатлари, амалий учрашувлар ўтказди. Уларда “Ёшлар қаноти”нинг қарийб 400 нафар аъзоси фаол иштирок этди. “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг вилоят босқичида қатнашган 155 нафар йигит-қиз банклардан имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатларга эга бўлди.  Шунингдек, аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан “Соғлом оила - мустаҳкам оила”, “Тадбиркорлик тамойиллари - ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳалари бўйича туман ва шаҳарларда кўплаб тадбирлар ўтказилди. “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичини алоҳида тилга олиш жоиз. Бу босқичда қатнашган 47 нафар тадбиркор аёл сертификатларга эга бўлди. Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан ўтказилган “Мулкдор оила-2013” лойиҳаси доирасидаги амалий семинарда эса O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди. Мазкур лойиҳанинг 88 иштирокчисига сертификатлар топширилди. Умуман, вилоят Кенгаши партиянинг мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилиш, O‘zLiDeP дастури ва сайловолди платформасида белгиланган устивор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга асосий эътиборни қаратган. Партия вилоят Кенгаши аъзолари, унинг барча фаоллари бу йўналишдаги ишларни янада кўтаринки руҳ билан давом эттиришга бел боғлаган.

Отабек УМАРОВ,Вилоят кенгаши матбуот хизмати ходими 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме